Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Ливияликлар хорижлик ёлланма жангчиларнинг кетишини хоҳлаяпти”

705

Ливиядан хорижлик ёлланма жангчиларни олиб чиқиш ҳамда мамлакатда ягона суверен ҳокимиятни ва хавфсизликни таъминлаш зарур. Бу ҳақда БМТнинг Ливия бўйича махсус вакили Ян Кубиш Хавфсизлик Қўмитаси йиғилишида таъкидлади, дея хабар бермоқда “Анадолу”.

«Ливиянинг пароканда бўлишига барҳам берилди. Мамлакатда муваққат ҳукумат – миллий бирдамлик ҳукумати тузилди, у 2021 йилнинг 24 декабрига қадар ливияликларни бошқаради. Айнан шу куни умумхалқ сайлови ўтказилади. Айни пайтда энг муҳими, Ливиядан чет эллик жангчиларни олиб чиқиш, пандемияни енгиш, бутун мамлакат бўйлаб суверен ҳокимиятни ва хавфсизликни таъминлаш», – деди Кубиш.

Унинг қўшимча қиилишича, сиёсий позициясиядан қатъи назар, барча ливияликлар хорижий кучларнинг кетишини истамоқда.

«Бироқ жангарилар ҳали ҳам мамлакатда қолмоқда. Уларнинг Ливиядан кетиши мамлакат бирдамлиги ва суверенитетини тиклаш учун, шунингдек, кўп йиллик қуролли низо ва хоирижий аралашувнинг натижаси бўлмиш оғир яраларни тузатиш учун муҳим», – дея таъкидлади БМТ вакили.

Эслатиб ўтамиз, Ливиядаги можарода Сурия, Судан, Чад ва Россиядан келган ёлланма жангчилар қатнашган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қаззофийнинг ўғли сиёсатга қайтмоқчи(ми?)

670 11:20 02.08.2021

Ғарбнинг муваффақиятсизликлари: Афғонистон, Ливия, Ироқ

1276 23:05 06.07.2021

Ливия бўйича ўтказилган форум муваффақиятсиз якунланди

520 10:30 03.07.2021

Ливия соҳил хавфсизлик хизмати муҳожирлар бўлган қайиқни ўққа тутди

467 19:55 02.07.2021

Қаззофийнинг «учар саройи» Ливияга қайтарилди

1607 15:05 21.06.2021

Ливияда нефт қазиб олиш тикланяпти

500 17:08 10.06.2021
« Орқага