Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

«Мадрасада ўқидим-у... илмим йўқ!»

4110

Савол: Мадрасада яхши ўқимаганман.  Қуръон ёдлашга киришдим-у, уни ҳам маромига етказолмадим. Имом ноиби бўлиб ишладим, лекин одамлар қўлига қараб қолдим. Сўнг бу ишни ҳам тарк қилдим. Орада уйландим, 2 нафар фарзандим бор. Савдо-сотиқ ёки шунга ўхшаш дунёвий ишлар таклиф қилиняпти, аммо бир дўстим: “Агар бундай ишларга ўтсанг ва илмни қўйсанг, хор бўласан”, деди. Нима қилишга ҳайронман. Динга хизмат қилай десам, ҳолатим жуда-жуда ачинарли... Дунёвий ишларга ўтай десам, илм қолиб кетади. Бошим қотиб қолди. Қайси йўлни танласам мен учун энг тўғри иш бўлади?

Жавоб: Агар ҳамон илм билан машғул бўлсангиз ва тирикчилигингиз машруъ йўллар билан ўтаётган бўлса, таълим олишда давом этинг. Олганда ҳам Аллоҳдан тақво қилиб, жидду-жаҳд билан илм олинг. Агар тирикчилигингиз тамаъгирлик ёки бошқа номашруъ ишлар орқали ўтаётган ва илм олишда олдинга силжиш йўқ бўлса, у ҳолда турмуш тарзингизни ўзгартиринг. Исломий таълимотлар шундай йўл тутиш кераклигини тақозо қилади. Нима бўлганда ҳам, Аллоҳ кўриб турганини, умр қисқа эканини ва ҳар лаҳза ҳамда ҳар бир ҳакатимиз учун жавоб беришимизни унутманг. Аллоҳ янада билувчироқ.

Устоз Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нега Қрим Украинага қайтарилиши керак?

103 10:05 26.03.2023

«Толибон» делегацияси Тожикистонга илк бор ташриф буюрди  

854 20:40 25.03.2023

Тунисликлар Рамазонни оғир шароитда ўтказмоқда

832 20:05 25.03.2023

АҚШ Эрон билан зиддиятга интилмаяпти – Байден   

526 19:45 25.03.2023

АҚШ Конгрессида Хитойнинг уйғурларга босими муҳокама қилинди. Унда ўзбек аёл ҳам сўзга чиқди

1283 19:15 25.03.2023

CCВ: Юртимизда саратонни 99 фоизгача даволовчи препарат яратилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга зид

515 18:40 25.03.2023
« Орқага