Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мадрасага кириш имтиҳонлари қаерда ва қачон бўлиши эълон қилинди

1451

Маълум қилинишича, Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги Ислом билим юртларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари 2021 йил 18 август куни иккинчи сменада бўлиб ўтади ва 19:00 да бошланади.

Тест синовлари республика бўйича қуйидаги очиқ майдонларда ўтказилади:

  • Қорақалпоғситон Республикаси – “Турон” марказий стадиони;
  • Aндижон вилояти – Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби стадиони (3-сектор);
  • Наманган вилояти – 17-болалар-ўсмирлар спорт мактаби “Навбаҳор-умид” стадиони;
  • Бухоро вилояти – “Дилкушо” теннис спорт мажмуаси;
  • Хоразм вилояти – Футбол академияси қошидаги “Хоразм” спорт мажмуаси (1-сектор);
  • Сурхондарё вилояти – Термиз ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати футбол майдони;
  • Қашқадарё вилояти – “Насаф” футбол клуби машғулотлар майдони (2-сектор);
  • Тошкент шаҳри – Ботаника боғи (1-2-3-4-секторлар).

Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан 18:30 дан кечикмаган ҳолда келишлари сўралади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Кўздан нари, меҳрдан нари ёхуд давлат муҳофазасига олинган масжид ва мадрасага эътибор йўқми?

1141 13:25 05.10.2022

Афинанинг масжид ва мадрасалари

1133 18:45 08.06.2022

Истанбул сафари таассуротлари: “Пайғамбаримиздан шафоат сўрай олмаган авлиё”

5517 18:16 07.12.2021

ЮНEСКО «Абдуллахон» мадрасасини қайта тиклаш учун грант ажратди

2346 22:55 11.09.2021

«Қуръони Карим ва тажвид» ўқув курсининг очилиш маросими бўлиб ўтди

13163 00:13 24.08.2021

Бухородаги мадраса ахлатга тўлдирилди

2128 17:24 19.08.2021
« Орқага