Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Маҳбусларнинг ўлдирилишида Россия ҳам, Украина ҳам айбдор» — БМТ

686

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Украинадаги Инсон ҳуқуқлари мониторинги (БМТУИҲМ) томонидан эълон қилинган ҳисоботда 25 тагача россиялик ва 15 нафар украиналик ҳарбий асирларнинг ўлдирилгани ҳақидаги маълумотлар мавжуд.

"Мен Украинада асирликда бўлган россиялик ҳарбий хизматчилардан бошлайман. Биз 25 га яқин россиялик ҳарбий асирлар ва урушишни истамаган  жангчиларнинг ўзбошимчалик билан қатл этилишидан чуқур хавотирдамиз. Украина ҳукумати 22 жабрланувчини қамраб олган бешта иш бўйича тергов бошлаганини билсак-да, бизда суд жараёни бўйича маълумотлар йўқ", деди миссия раҳбари Матилда Богнер Киевдаги матбуот анжуманида.

Ҳисоботга кўра, мониторинг миссияси билан суҳбатда бўлган 229 нафар россиялик ҳарбий асирнинг ярми асирликда ўзларига нисбатан ёмон муносабатда бўлишгани ҳақида айтишган.

"Биз, шунингдек, 15 нафар украиналик ҳарбий асирларнинг Россия Қуролли кучлари томонидан асирга олинганидан кейин ўзбошимчалик билан қатл этилганидан қаттиқ хавотирдамиз. "Вагнер" ҳарбийлари бу қатлларнинг 11 тасини амалга оширган", дея қўшимча қилди Богнер.

У украиналик ҳарбий асирларнинг Россия томони томонидан судсиз қатл этилиши бўйича ҳеч қандай тергов ҳақида гапирмади.

Март ойи бошида Украина расмийлари асирга олинган украиналик аскар Александр Мациевскийнинг қатл этилиши акс этган видеоёзувни эълон қилган эди. Видеода қуролсиз Мациевскийнинг "Украинага шуҳрат!" деётганини эшитишингиз мумкин, шундан сўнг руслар унга ўқ узишни бошлайдилар.

Рус асирлигидаги қийноқлар

Аксарият украиналик ҳарбий асирларнинг айтишича, асирга олингандан кейин улар Россия ҳарбийлари ва ФСБ зобитлари томонидан қийноққа солинган."Қийноқлар орасида калтаклаш, электр токи билан жазолаш, ўқ ёки пичоқ жароҳатлари ҳам бор эди. Кўп учрайдиган ҳодиса сохта қатл эди", деди Богнер.

Бир украиналик ҳарбий асир қийноққа солинганидан бир неча соат ўтиб олган жароҳатларидан вафот этди, дейилади хабарда. Маҳбуслар маълумот олиш, қўрқитиш, камситиш ва қасос олиш учун қийноққа солинган, дейилади ҳисоботда. "Кўплаб украиналик аскарларни асирликда сақлаш шароитлари даҳшатли бўлган", деди миссия раҳбари.

Ҳисоботда, шунингдек, беш нафар украиналик ҳарбий асир ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмагани туфайли ҳалок бўлгани айтилади.

"Интернирация (ушлаб туриш) пайтида, жазони ўташ муассасаларида қийноққа солиш ва шафқатсиз муносабатда бўлиш билан боғлиқ ҳолатлар сони ҳайратланарли. Одамларнинг 84% дан ортиғи бундай муомалага дучор бўлган", деди Богнер.

Миссия иштирокчилари ҳар томондан 200 нафардан 400 нафаргача ҳарбий асирлардан интервью олишди. Бундан ташқари, мониторинг Россия Украинадан фарқли равишда, ҳарбий асирларни сақлаш жойларига киришни тақиқлаганини таъкидлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жума табриги ва диний масалаларни тарқатиш атрофидаги гап-сўзларга диний идора муносабати

188 12:01 30.05.2023

Косово шимолида серблар ўнлаб тинчликпарвар аскарларни жароҳатлади

318 09:29 30.05.2023

Хожа Аҳрори Валий, Али Қушчи, Амир Темурларнинг Истанбулга қандай алоқаси бор?

2894 14:14 29.05.2023

Чегарадаги отишма: Эрон ва Афғонистон ўртасидаги кескинлик нега кучайди?

3424 11:41 29.05.2023

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

1660 22:17 28.05.2023

Туркияда президентлик сайлови қизғин давом этмоқда

1895 15:03 28.05.2023
« Орқага