Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Макеевка яқинида сафарбар қилинган 400 рус аскари ҳалок бўлди

1414

31 декабрга ўтар кечаси Донецк чеккасидаги Макеевкадаги касб-ҳунар мактаби биноси ўққа тутилди, унда Украина билан урушга сафарбар қилинган руслар жойлаштирилган эди.

Бу ҳақдаги маълумотлар россиялик ҳарбий мухбирларнинг телеграм-каналларида пайдо бўлди. Украина армиясининг стратегик алоқа департаменти 400 киши ҳалок бўлганини ва 300 киши яраланганини маълум қилди. 

Россия манбаларининг хабар беришича, объектга зарба Янги йил арафасида HIMARS артиллерия тизими ёрдамида амалга оширилган. 

Россиянинг "Царьград"   канали ҳалок бўлганлар сони "юзлаб одамлар" экани ҳақида хабар берди.  Россиялик ҳарбий блогер Борис Рожин  урушни ёритар экан, қурбонлар сонини “катта” деб атади. 

Украина армиясининг Стратегик коммуникациялар департаменти ўз телеграм-каналида 400 киши ҳалок бўлганини, шунингдек, 300 киши яралангани ҳақида ёзмоқда. 

Россия Мудофаа вазирлиги бу маълумотга ҳозирча изоҳ бермади. 

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрда Россия армиясига сафарбарлик эълон қилинди. Расман 300 минг кишини армияга юбориш режалаштирилган эди. Сафарбар қилинганлар ўқув машғулотлари, жиҳозлар етарли эмаслиги  ҳақида қайта-қайта шикоят қилишмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Каховка ГЭСи: қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилди

964 18:12 08.06.2023

Тожик мигрантлари муаммолари, Лавровнинг ташрифи ва ЕОИИ масаласи

1048 15:35 08.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

691 13:07 08.06.2023

Канада: мусулмонлар мактабдаги  ЛГБТ дарсларига қарши чиқишди

1370 10:32 08.06.2023

Мадина шаҳри 2023 йилги Ҳаж мавсумига тайёр

722 09:49 08.06.2023

Эрон гипертовушли ракета ишлаб чиқарувчи дунёдаги тўртинчи давлат бўлди

1472 15:30 07.06.2023
« Орқага