Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Маккаи мукаррама: бугун зиёратчилар Тавофи Қудумни адо этишди

656

Кўп сонли ҳожилар чоршанба куни Тавофи Қудумни адо этишди. Эртага, Ҳаж зиёратининг биринчи куни бўлмиш пайшанба, Тарвия куни Минога жўнаб кетишади.

Бу йил жами бир миллион зиёратчи Ҳаж ибодатини адо этади. Уларнинг 150 мингга яқини маҳаллий, 850 минг нафаи хорижлик зиёратчилар ҳисобланади. Хорижлик зиёратчилар икки йиллик танаффусдан сўнг биринчи марта коронавирус пандемияси сабаб қўйилган чекловлардан сўнг Ҳаж зиёратини адо этмоқда. 2020 ва 2021 йилги Ҳаж мавсумида мисли кўрилмаган пандемия туфайли маҳаллий зиёратчиларнинг чекланган сонигагина рухсат берилган эди.

Зулҳижжа ойининг еттинчи, чоршанба куни тонгда зиёратчилар ҳаж ибодатларини бошлаш учун Макка шаҳридаги Масжидул Ҳаромга тўпланишди. Ҳожилар бугун тунда ва пайшанба куни эрталаб Минога борадилар. Улар бир кеча-кундуз Минода туришади ва ибодатни жума куни Арафотда тугатишади.

Шу билан бирга, Масжид ва йўл-йўриқ агентлиги вакили бўлган Икки Муқаддас Масжид Бош бошқармаси, тавоф қилаётган зиёратчиларга хизмат кўрсатиш учун Масжидул Ҳаромда учта ҳудудни белгилаганини эълон қилди. Булар Қирол Фаҳд дарвозаси, Ажяд дарвозаси ва Ас-Салом дарвозаси. Бошқарманинг аниқлик киритишича, зиёратчилар бу жойда ибодатларини хотиржамлик ва хавфсизлик ҳисси билан бажаришлари учун кутиб олинади.

Раислик зиёратчиларга кўрсатилаётган хизматларни назорат қилувчи ва маросимларида уларга ҳамроҳлик қилиб, уларнинг илтимосларини қондирувчи 100 дан ортиқ мутаввифлар ёки ҳаж йўлбошчилари борлигини тасдиқлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Шавкат Мирзиёев умра ибодатини бошлади

110 01:25 19.08.2022

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

224 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

278 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

213 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

333 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

298 18:58 18.08.2022
« Орқага