Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Макрон Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги музокараларни қайта бошлашга чақирмоқда

275

Франция вазиятни юмшатиш, Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги музокараларни қайта бошлашга чақирмоқда. 

Бу ҳақда душанба куни Франция етакчиси Эммануэл Макрон Парижда Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан музокаралар бошланишидан олдин айтиб ўтди, деб ёзади “ТАСС”.

“Чегарадаги вазият ўта оғирлигича қолмоқда”, — деди Франция президенти. 

“Париж куч ишлатишнинг ҳар икки томон учун ҳам муаммога ечим бўла олмаслиги ва мулоқотни кечиктирмасдан давом эттириш кераклигига ишончи комил” деди ва “барча масалалар фақат музокаралар йўли билан ҳал қилиниши керак” деб таъкидлади. 

"Мен тинчликни тиклашга ва музокараларни қайта бошлашга чақираман", деди Макрон Елисей саройидан Тwitter орқали эфирга узатилган чиқишида.  

Макрон Пашинян билан учрашувда “янги эскалацияга йўл қўймаслик учун ўт очишни тўхтатиш режимини мустаҳкамлаш” масаласини муҳокама қилиш ниятида эканини айтди. 

“Биз Франция Европа Иттифоқи ва келишувда иштирок этаётган бошқа буюк давлатлар билан биргаликда мустаҳкам тинчликка эришишга қандай ҳисса қўшиши мумкинлигини тушуниш учун бир қатор масалалар бўйича ҳам фикр алмашамиз”, — деди Франция раҳбари. 

У ҳатто арманларнинг Туркия билан муносабатларини яхшиланишига умид боғлаётганини ифода этди.

“Шунингдек, биз Арманистон ва Туркия ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш имкониятларини муҳокама қилишни кутмоқдамиз. Бу қийин, аммо зарур мавзу”, - деди Макрон.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинанинг Испаниядаги элчихонасидаги портлашдан кейин посилкалардан яна бир нечта бомба топилди

268 21:04 01.12.2022

Нима учун муслима аёлларга ғайридин эркакка турмушга чиқиш тақиқланган?

779 20:00 01.12.2022

Павел Фелгенгауер: «Қозоқлар ва қирғизлар ҳеч қачон Ереван тарафида туриб Бокуга қарши жанг қилмайди»

671 19:00 01.12.2022

«Арманистон Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми деб тан олди» — Россия ТИВ вазири Лавров

576 18:10 01.12.2022

Россиянинг Украинадаги жиноятлари текшириш бўйича трибунал иш бошлайди 

265 17:28 01.12.2022

Пентагон Қатарга дронларга қарши илғор мудофа тизимини сотади

232 16:30 01.12.2022
« Орқага