Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Франция президенти Макрон тарсаки еди

6332

Франция президенти Эммануэл Макроннинг соқчилари мамлакат жануби-шарқидаги Дром департаментидаги Тэн Л’Эрмитаж шаҳарчасида давлат раҳбарига қилинган ҳужумда иштирок этган икки кишини ҳибсга олган
Маълумотларга кўра, улар воқеадан сўнг дарҳол қўлга олинган. Гумонланувчилардан бири - 28 ёшли эркак – Макронга шапалоқ тортиб юборган, иккинчиси эса бўлаётган воқеани суратга олган.
Қўлга олинганлар маҳаллий полиция бўлимига юборилган. Улар давлат ҳокимияти вакили бўлган шахсга нисбатан қасддан зўравонлик қилишда айбланмоқда.
Валанс шаҳри прокурори (Дром департаменти маркази) журналистларга ҳужумнинг сабаблари ҳанузгача номаълумлигини айтган. Ҳибсга олинганларнинг иккаласи ҳам илгари судланмаган маҳаллий фуқаролардир. 
Аввалроқ, президентни уришдан олдин эркаклардан бири "Француз ҳаракати" ташкилотининг шиорини бақиргани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу гуруҳ 20-асрнинг бошларида мавжуд бўлган ва мамлакатда монархия тикланишини қўллаб-қувватлаган. 1944 йилда Германия истилоси пайтида хоинларни қўллаб-қувватлагани учун “Француз ҳаракати” тақиқланган эди, аммо кейинчалик ташкилот қайта тикланди. Сўнгги йилларда унинг фаоллари мамлакатга мусулмон мамлакатларидан келган муҳожирлар оқимига, сўл қанот партияларга, шунингдек, француз компанияларининг чет элликларга сотилишига қарши фаол қаршилик кўрсатмоқда.
Француз сиёсатчилари давлат раҳбарига қарши жисмоний тажовузни қоралаган. Ўта сўл "Бўйсунмаган Франция" партиясининг етакчиси Жан-Люк Меланшон, “Миллий бирлик” партияси раҳбари Марин Ле Пен ва республиканинг Бош вазири Жан Кастекслар президент билан бирдамликларини изҳор қилишди.
«Республика президентига берилган зарба демократияга қаратилган... Демократия - бу мунозара, диалог, ғоялар тўқнашуви, келишмовчиликнинг қонуний ифодаси. Аммо ҳеч қандай ҳолатда бу зўравонлик, оғзаки тажовуз ёки жисмоний тажовуз бўлиши мумкин эмас», - деган Кастекс Франция Миллий Ассамблеяси йиғилишида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Макрон Ливанга молиявий ёрдам жўнатмоқчи

300 22:05 04.08.2021

Французча гапирадиган энг катта давлат

1023 21:00 04.08.2021

Туркиядан Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлганларга эслатма берилди

687 20:05 04.08.2021

Греция: ёнғин пойтахтгача етиб борди

378 19:10 04.08.2021

«Толибон» мудофаа вазирининг уйига ҳужум қилди

476 18:15 04.08.2021

Раҳбар инсон қандай бўлиши керак?

335 18:00 04.08.2021
« Орқага