Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Макроннинг Жазоирга ташрифи: колониал ўтмиш ва газ

800

Франция президенти Эммануэл Макрон пайшанба куни Жазоирга 2017 йилдан бери илк бор ташриф буюрди.

Макроннинг ушбу араб давлатига келиши савдо алоқаларини йўлга қўйиш ва Франциянинг мустамлакачилик ҳукмронлиги оқибатлари бўйича келишмовчиликлар юзасидан дипломатик жанжал саҳифасини ёпиш умидида бўлди, деб хабар бермоқда Рейтер агентлиги.

Жазоирда самолётдан тушаётган Макронни қизил гиламда Жазоир Президенти Абдулмажид Теббун ниқобда, икки давлат миллий мадҳиялари остида кутиб олди.

Украинадаги уруш Европанинг Шимолий Африка газига бўлган талабини ошириши ва Ўрта Ер денгизи бўйлаб миграция кучайиши туфайли Жазоир билан алоқалар Франция учун муҳимроқ бўлиб қолди.

Уч кунлик сафари давомида Макрон ёш жазоирликлар билан мулоқотда бўлади. Францияда тўрт миллиондан ортиқ жазоирлик фуқаролар яшайди.

Бироқ муносабатлар 1954-1962 йиллардаги уруш жароҳати остида қолмоқда, бу даврда Жазоир Франциядан мустақилликка эришган, жангларда юз минглаб жазоирликлар ҳалок бўлган эди.

Бу мураккаб тарих ўтган йили Макрон Жазоир раҳбарлари Францияга нафрат асосида мустақиллик учун кураш тарихини қайта ёзганини айтганида дипломатик можарога олиб келди.
 

Пайшанба куни Макрон мустақиллик учун урушда ҳалок бўлган жазоирликларнинг дафн маросимида иштирок этди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

162 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

323 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

525 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

301 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

270 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

1919 12:50 30.11.2022
« Орқага