АОКАда 9 август куни бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова 2021/2022 ўқув йили гибрид тарзда бошланишини маълум қилди.
Маълум қилинишича, мактабларда юзага келадиган вазиятга қараб, мактаб Санитария-эпидемиология назорати марказлари таклифига асосан, маҳаллий кенгашлар қарорларига кўра айрим мактаблар карантинга ёпилиб, масофавий тизимга ўтказилиши мумкин. Бундай ҳолатларда ўқувчилар таълимни вақтинча масофавий шаклда уйдан давом эттиради.
Ўқувчининг масофадан таълим олишига имконият яратиш мақсадида Миллий телерадиокомпаниянинг телеканаллари орқали «Онлайн мактаб» лойиҳаси доирасида эфирга узатилаётган дарслар давом эттирилади.