Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Малайзия ғайримуслимлари энди “Аллоҳ” лафзини ишлатиши мумкин

1356

Малайзияда мусулмон бўлмаганларнинг маросимлар, ваъзлар ва диний китобларда “Аллоҳ” лафзини ишлатишига қўйилган тақиқ бекор қилинди. 

“Евроньюс”нинг хабар беришича, Саравак штатида яшовчи Жилл Ирланд исмли насронийнинг шикоятини ўрганиб чиққан Олий суд тақиқни олиб ташлашга қарор қилди. Судья Нур Бии Орифиннинг фикрича, ғайримуслимларнинг “Аллоҳ”, “Каъба” ва “намоз” сингари исломий атамаларни ишлатишининг тақиқланиши қонунчиликка ва конституцияга зиддир. 

Мазкур тақиқ 1986 йилда, ғайримуслимларнинг мусулмонларга нисбатан миссионерлик фаолиятларининг олдини олиш мақсадтди жорий этилган эди. 

Малайзия аҳолисининг 61,3 фоизини мусулмонлар, 19,8 фоизини буддавийлар ва 9,2 фозини насронийлар ташкил этади. Бундан ташқари, мамлакатда ҳиндлар ва бошқа динларга мансуб кишилар ҳам яшайди.  

euronews

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қримда муслима аёл «Йилнинг жамоат арбоби» деб тан олинди

417 08:05 26.11.2021

АҚШ: талабалар «ҳижобда бир кун» акциясида иштирок этишди

1197 14:06 25.11.2021

Мигрантлар инқирози: Польша – Беларус чегарасида вазият ҳамон оғир 

361 10:00 23.11.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Шаҳид аскар бевасининг матонати...”

2084 23:30 18.11.2021

Аёл уй бекаси, зиндонбанд эмас...

931 12:05 16.11.2021

Рўмолли аёлларга ҳурмат кўрсатишга ундовчи кампанияга Франция қарши чиқди

983 13:42 04.11.2021
« Орқага