Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Малайзия ислом илмий университети билан ҳамкорлик йўлга қўйилди

753

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Малайзия ислом илмий университети (Universiti Sains Islam Malaysia) ўртасида Ҳамкорлик меморандумини онлайн имзолаш маросими бўлиб ўтди. Меморандумни имзолаш маросимида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Давронбек Маҳсудов ва USIM ректори Муҳаммад Ризо Ваҳиддин иштирок этди.

Малайзия вакиллари Марказий Осиё олим ва мутафаккирларининг илоҳиёт, илм-фан, санъат ва меъморчилик ривожига қўшган салмоқли ҳиссасини таъкидлади.  Хусусан, Имом Мотуридий таълимотининг мусулмон оламидаги юксак ролига алоҳида урғу берилди.

Янги имзоланган Меморандум  томонлар ўртасида Ислом динининг бой меросини, хусусан, Имом Мотуридий илмий меросини ўрганиш соҳасидаги ҳамкорликни янада фаоллаштиришга хизмат қилишига умид билдирилди.

Маълумот учун: 1998 йилда ташкил этилган USIM (Universiti Sains Islam Malaysia) давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади. USIM таълим модели диний ва дунёвий фанларни интеграциялаш тамойилига асосланган. Университетда ислом илоҳиёти ва ҳуқуқи, аниқ, ижтимоий ва гуманитар фанлар бўйича 32 йўналишда таълим олиб борилади. Талабаларнинг араб ва инглиз тилларини ўрганишига ҳам катта эътибор берилади. Бугунги кунда USIMда 13 мингдан ортиқ талаба, шу жумладан 750 дан зиёд хорижлик ёшлар таҳсил олмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

54 21:50 24.05.2022

«Казбек. Осиё арслони»: хоинлар суҳбати

270 21:10 24.05.2022

«Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сирлари соҳиби: Ҳузайфа ибн Ямон хулафои рошидин билан бирга 

123 20:40 24.05.2022

Динимни ўрганаман: Қуръон хатми учун пул олиш жоизми?

499 20:05 24.05.2022

Қонундан "диний либос" тушунчаси буткул олиб ташланмоқда

434 19:40 24.05.2022

Ахлоқус солиҳийн: Дунёнинг ҳақирлиги зуҳдни тақозо этади

132 19:05 24.05.2022
« Орқага