Малайзияда кучли сув тошқинлари туфайл камида 14 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Би-би-си.
Уч кун давом этган тинимсиз ёғингарчилик оқибатида мамлакатнинг саккизта штатида кучли сув тошқинлари келиб чиққан. Қурбонлар сони ортиши мумкинлигидан хавотир билдириляпти, чунки бир неча киши бедарак йўқолган деб эълон қилинди.
Ҳукумат сув тошқинлари пайтида жуда суст ҳаракат қилганликда айбланиб, танқид қилиняпти.
Кеча 51 мингга яқин аҳоли уйларидан эвакуация қилинган. Уларнинг аксари мамлакат шарқидаги Паханг штатилик ҳисобланади, бу штат сув тошқинларидан кўпроқ зарар кўрди. Шунингдек, Селангор штатига ҳам жиддий талафот етди.
Айни пайтда аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари ҳам ортиши кутиляпти.