Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Малиликлар француз аскарлари мамлакатни тарк этишидан хурсанд

1232

Мали аҳолиси “Бархан” ва “Такуба” аксилтеррор операцияларида иштирок этган Франция аскарларининг мамлакатдан олиб чиқилишидан мамнунлигини билдирмоқда.

Минглаб малиликлар бу янгиликни нишонлаш учун пойтахт Бамако кўчаларига чиқди. Акция ташкилотчиларидан бири Амина Фофананинг айтишича, Франция терроризмга қарши кураш баҳонасида 9 йил давомида Малида ўз мавжудлигини сақлаб қолди. У Малининг ўтиш даври ҳукуматига Франция қўшинларининг мамлакатдан олиб чиқиб кетилишини таъминлагани учун миннатдорчилик билдирди.

Акциянинг яна бир ташкилотчиси Бассаро Силлага кўра, Франция ўтган йиллар давомида бирорта муаммони ҳал қила олмади. «Мамлакатда собиқ мустамлакачи мавжуд экан, Мали ривожлана олмайди», – дейди у. 

Франция президенти Эммануэл Макрон, 17-18 февраль кунлари Брюсселда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи-Африка саммити олдидан 4-6 ой ичида француз аскарлари Малидан олиб чиқилишини эълон қилди.

Мали ҳудудида «Бархан» операцияси доирасида 2400 нафар, «Такуба» операциясида эса 900 нафар француз аскари жойлаштирилган.

Франция ҳарбийлари Малидаги базалардан қўшни Нигерга ўтказилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

999 22:17 28.05.2023

Туркияда президентлик сайлови қизғин давом этмоқда

1369 15:03 28.05.2023

Озарбайжонда Мустақилликнинг 105 йиллиги нишонланмоқда

1241 12:50 28.05.2023

Диний қўмита «Ҳаж-2023» мавсуми қачондан бошланишини эълон қилди

1920 11:22 28.05.2023

Тумор, кўзмунчоққа ўхшаш нарсаларни машинага осиб қўйиш ҳақида

3270 09:20 28.05.2023

Туркияда сайлов. Эртага ким ғалаба қозонади, Эрдоғанми ё Қиличдорўғли?

4566 18:45 27.05.2023
« Орқага