Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида жами йирик корхоналар томонидан 544,5 минг тонна шакар ишлаб чиқарилган.
Шакар ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 10,5 % га ошган.
Ўзбекистонда октябрь ойида 52,4 минг тонна шакар ишлаб чиқарилди.
2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 10 та хорижий давлатлардан қиймати 48,6 минг тонна шакар импорт қилган.
2022 йил сентябрь ойида бутун дунё бўйича шакар нархлари эълон қилинди.
Ўртача нарх - 1,30 AҚШ доллари. Энг паст нарх 0,32 доллар (Туркия), максимал нарх эса 2,80 доллар (Гонконг).
Маълумотларга 93 та давлат киритилган бўлиб Ўзбекистонда шакар нархи 1,20 доллар кўрсатилган ва қатордан 50 ўринни эгаллаган.
Солиштириш учун:
1. Гонконг 2.80 1;
2. Макао 2, 72;
3. Ўмон 2,57;
4. Қозоғистон 2,46