Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Маъмурий ҳужжатлар оғзаки ҳолда ҳам қабул қилиниши мумкин

695

Кеча, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг янги қонун лойиҳаси бўйича семинар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Қонун лойиҳаси жорий йил 24 сентябрь кун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда маъқулланган эди. Ўтказилган семинардан сўнг мазкур қонун лойиҳасига қуйидаги муҳим ўзгартиришлар киритилган:

– «маъмурий ҳужжат тушунчаси кенгроқ маънога эга бўлган «маъмурий акт»га ўзгартирилганлиги;

– маъмурий ҳужжат нафақат ёзма шаклда, балки оғзаки, белгили, имо-ишора шаклида ҳам қабул қилиниши мумкинлиги;

– процессуал ҳужжатни қабул қилиш тартиби ва механизмлари белгиланганаётганлиги;

– маъмурий иш юритиш иштирокчиларидан маъмурий орган чиқарилаётганлиги;

– маъмурий иш юритишнинг энг кўп муддатлари белгиланаётганлиги;

– маъмурий актни бекор қилиш ва ўзгартириш механизмлари тубдан янгиланганлиги ва такомиллаштирилганлиги, маъмурий актлар, ҳужжатлар ҳамда маъмурий ҳаракатлар устидан судгача маъмурий тартибда шикоят бериш механизмлари белгиланаётганлиги ва ҳоказолар.

Қонун лойиҳаси бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Адлия вазирлиги масъуллари, эксперт ва депутатлар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, унинг мамлакатимиз ривожидаги аҳамияти тўғрисида тушунтиришлар берилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: иқрорнинг ҳужжат эканлиги

750 21:00 17.02.2022

Ўзбекистонда фуқаро паспортининг рақамли профили жорий этилади

990 08:28 25.12.2021

«Пандора ҳужжатлари» дунё раҳбарларининг қаллобликларини фош қилади

1383 15:09 04.10.2021

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қоғоздан воз кечмоқда

1173 10:00 31.08.2021

Энди давлат органлари томонидан бир қатор ҳужжатлар талаб қилинмайди

1805 22:55 24.07.2021
« Орқага