Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Марказий банк янги пулдаги хато бўйича изоҳ берди

3019

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2021 йилнинг 22 декабрдан бошлаб муомалага чиқарилиши кутилаётган янги кўринишдаги номинал қиймати 50 000 бўлган банкнот шаклидаги пулда йўл қўйилган хато ҳақида мақола эълон қилган эдик.

Унга кўра, қоғоз пулда акс эттирилган мақбара ёзилганидек Абу Исо Термизий эмас, Ҳаким Термизий мақбараси эканлиги маълум бўлган. Мазкур ҳолатга эътибор қаратган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур техгник хатолик бартараф этилишини маълум қилган.

«Миллий валютамиз дизайнига бефарқ бўлмаган фуқароларимиз томонидан 50 000 сўмлик банкнот намунасининг олд томонида «Ал-Ҳаким ат-Термизий» мақбараси тасвири туширилганлиги, аммо мақбара номи «Абу Исо ат-Термизий» деб ёзилганлиги билдирилди. Мутахассислар билан қайта ўрганиш натижасида ҳақиқатдан ҳам намунадаги тасвир ва унинг номланишида техник хатолик мавжудлиги маълум бўлди. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Марказий банки янги дизайндаги 50 000 сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилишидан олдин унинг намунасида аниқланган техник хатолик бартараф этилишини ҳамда мақбаранинг номи тўғри қайд этилишини маълум қилади», – дейилади банк хабарида.

Шунингдек, Марказий банк банкнотлар дизайнларига бефарқ бўлмаган барчага ўз миннатдорчилигини билдирган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Кешбекли картадан фойдаланса бўладими?

1930 16:03 01.05.2023

Ливанда омонатчиларнинг рейдлари туфайли ёпилган банклар бугун очилади

565 12:40 26.09.2022

Туркияда россиялик сайёҳлар санкциялар туфайли муаммоларга дуч келмоқда

698 17:55 20.09.2022

«Ислом молияси ҳам фойдани кўзлайди» – мутахассис билан суҳбат

1302 17:30 07.04.2022

Ўзбекистондаги банклардан бирининг 100 фоиз улуши Россия банкига сотилди

1826 14:43 24.02.2022

АҚШ глобал банкларга Афғонистонга ёрдам маблағларини ўтказишга рухсат бермоқда

1278 19:05 03.02.2022
« Орқага