Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Марказий Осиё давлатлари Москвасиз ҳам муросага келди

2041

Тошкентда хавфсизлик масалалари бўйича Ўзбекистон-Қирғизистон маслаҳатлашувларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Учрашув Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов ва Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Иманқулов ўртасида бўлиб ўтди.

Бу йил ҳам Тошкент, ҳам Бишкек учун жуда муҳим йил бўлди. Айни пайтда Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг 1314 километрида баҳсли участкалар қолмаган.

Делимитациянинг барча тартиб-тадбирлари тугалланди ва ўзаро келишиб олинди. Бундан ташқари, яқин вақтгача баҳсли бўлиб келган Кампиробод сув омборининг ресурсларини биргаликда бошқариш масаласи ҳам ўз ечимини топди. Ўзаро хавфсизликни мустаҳкамлаш масалаларида ҳаракат қилиш вақти келди ва иккала давлат ҳам буни амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. Вазият Москва ва КХШТсиз ҳам ҳар икки мамлакат учун кўнгилдагидай тус олган.

Хавфсизлик масалалари бўйича Ўзбекистон-Қирғизистон маслаҳатлашувларининг иккинчи раунди кун тартибига муҳим масалалар олиб чиқилган. Жумладан, учрашувда, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, терроризм, экстремизм, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси, трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш, ҳарбий-техникавий соҳалардаги ҳамкорлик  ҳамда чегара ҳудудларидаги табиий ва техноген фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни тезкор бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

Бишкек барча даражаларда, ҳар қандай саволга жавоб берар экан, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотини манфаатларини ҳурмат қилишини доимо таъкидлади. Тошкент эса нейтрал формулаларни афзал кўрди. Лекин ҳар иккала ҳолатда, натижа бир хил – Марказий Осиёда фундаментал хавфсизлик масалалари КХШТсиз мустақил равишда ҳал этила бошлади. Бу борадаги хавфсизлик масалалари бўйича Ўзбекистон-Қирғизистон маслаҳатлашувлари бунинг дастлабки белгиларидир. 

Ҳозирча Москва бу борада ҳеч қандай хавотир билдирмаган. Катта эҳтимол билан, улар ҳақиқатда нима бўлаётганини баҳолашга ҳали вақтлари йўқ. Қолаверса, Кремл ҳозир бунга қодир эмас, бундан ҳам муҳимроқ ишлар кўп. Қолаверса, Россия Марказий Осиёда ўзининг ҳарбий-сиёсий таъсирини сақлаб қолиш учун етарлича таъсир кучига эга, деган бир оз асосли ишонч мавжуд.

Минтақа давлатлари – КХШТга аъзо давлатлар эса Москвани бундан қайтаришга шошилмаяпти. Агар диққат билан қарасангиз, ташқи кўринишда сезилмайдиган ҳодисалар рўй бераётган бўлса-да, улар алоҳида маънони англатмайди, лекин умумий ҳолда, яхши шаклланган тенденцияни ифодалайди: Марказий Осиё давлатлари ҳозирда икки томонлама ва энг кескин муаммо — Москвага мурожаат қилмасдан минтақавий хавфсизликни ҳал қилишга ҳаракат қилишмоқда. Бир томондан, ҳозирда минтақада ҳал қилиш учун КХШТ ресурсларини жалб этишни талаб қиладиган муаммолар йўқ, дейиш мантиқан тўғри. Бошқа томондан, бундай вазият юзага келиши мумкин бўлган вақтга келиб, Марказий Осиё ўзининг хавфсизлик архитектурасини қура олиши мумкин.

Афғонистонда “Толибон” ҳаракатининг ҳокимият тепасига келиши бунинг ёрқин тасдиғидир. Тожикистон ҳукумати Кобулдаги амалдаги тузум бутун минтақа учун таҳдид эканига бошқаларни ишонтиришга қанчалик уринмасин, қўшнилари бунга ишонишга шошилмаяпти. Қолаверса, Тошкент ва Ашхобод “Толибон” билан анча конструктив ҳамкорлик қилиб, бутун дунёни бундай сиёсат бугунги кунда энг долзарб ёндашув эканлигига ишонтирмоқда.

Ҳарбий-сиёсий блок сифатида КХШТ эскириб қолганилиги тобора аён бўлмоқда. Ҳа, бу ташкилот ҳамон мавжуд, аммо унинг янги модели йўқ. Демак, Марказий Осиё давлатлари бу ташкилотга шунчаки қизиқмай қоладиган вақт келмоқда. Бундан ташқари, уларда КХШТсиз муаммоларни қандай ҳал қилиш мумкинлиги борасида сценарийлар аллақачон мавжуд.

Абдулқодир Маҳмуд тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Лавров Тожикистонга нега келяпти?

417 20:14 05.06.2023

Фотиҳ Эрбақон: «Одамларнинг машаққатларини енгиллатиш ибодатдир!»

552 18:18 05.06.2023

Душанбеда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилади

774 16:28 05.06.2023

Иброҳим алайҳиссалом чақириғига биринчи бўлиб «лаббайка» деганлар

605 14:40 05.06.2023

Таниқли ислом олими Жазоир ва  Марокашни мулоқотга чақирмоқда

1121 11:18 05.06.2023

Азон овози яхши эшитилмаса...

933 09:15 05.06.2023
« Орқага