Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Марказий Осиё давлатлари учун хатарларни бартараф этмоқчимиз» – Лавров

1592

Россия Марказий Осиё давлатлари учун хатарларни бартараф этиш масалаларида толиблар билан алоқада бўлиб турибди. «Анадолу» агентлигининг хабар беришича, бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилган. Унинг айтишича, айни пайтда ҳеч ким «Толибон» ҳокимиятини тан олишга шошилаётгани йўқ.

«Ҳамма жорий масалалар, аввало хавфсизлик, инсон ҳуқуқларига риоя этилиши, дипломатик миссияларнинг рисоладагидек фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича толиблар билан алоқада бўлиш кераклиги ҳақида гапиряпти. Лекин расман тан олишга ҳеч ким шошилаётгани йўқ», – деди у.

Шунингдек, Сергей Лавров толиблар қўшни давлатларда беқарорлик келтириб чиқариш нияти йўқлигига ишонтирганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 14 сентябрь куни Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини топширди. Мазкур ёрдам ун, турли озиқ-овқат маҳсулотлари, бирламчи зарур товарлар, дори-дармонлар, кийим-кечак ва пойабзаллардан иборат. Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид бутун афғон халқи номидан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга бугунги синовли даврда мамлакатга кўрсатилаётган юксак эътибори, қўллаб-қувватлаши ва бирдамлиги учун чуқур миннатдорлик билдирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Латвиялик руслар Россия тажовуз қилса Латвияни ҳимоя қилади(ми?)

480 19:40 15.08.2022

Россия ФНБси турк лираси, юан, рупий билан тўлдирилади(ми?)

228 15:30 15.08.2022

Россияда ўзбекистонлик кишини уриб юборган ҳайдовчи қочиб кетди

241 13:57 15.08.2022

Россия Мудофаа вазирлиги Харковдаги бир қишлоқда назорат ўрнатганини эълон қилди

269 13:30 15.08.2022

Россия Украинада ҳарбий ҳаракатларини кенгайтирди

1064 18:19 14.08.2022

Уруш сабаб Украинада 100 га яқин кутубхона вайрон бўлди

234 18:15 13.08.2022
« Орқага