Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Марокашда 32 метрлик қудуққа тушиб кетган болани қутқаришга ҳаракат қилиняпти

3742

Марокашда беш кун аввал отаси қазиган қудуққа тушиб кетган беш ёшли бола ҳақида хабарлар чиққан эди. Қутқарувчилар воқеа содир бўлган кундан буён болага ёрдам бериш учун ҳаракат қилишмоқда. Тупроқ кўчиш эҳтимоли борлиги учун қудуқнинг ён қисмидан йўл очиб, бола турган жойга деярли етиб борилди.

Таморот шаҳрилик Райан исмли  бола ўйнаб юрганида қудуққа тушиб кетган. У қудуқнинг тор тешигидан тахминан 32 метрлик чуқурга қулаган. 

“Биз деярли етиб бордик, – деди қутқарувчилардан бири Абдусалам Макудий жума куни тушдан кейин. – Уч кундан бери тинимсиз ишлаяпмиз ва чарчоғимиз кучайиб бормоқда, аммо бутун қутқарув гуруҳи тўхтамай ишлаяпти”.

Пайшанба куни қудуққа туширилган камерадан олинган тасвирлар боланинг бошидан енгил жароҳат олганини, аммо тирик ва ҳушида эканлигини кўрсатган.

Қутқарувчилар қудуққа кислород ниқоби, овқа ва сув туширишган. Шунингдек, тиббий гуруҳ ҳам болани даволашга шай турибди. Қудуқдан чиқариб олингандан кейин уни касалхонага олиб бориш учун воқеа жойига вертолёт ҳам етиб келган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қирғизистонда биринчи “Халқ қурултойи” чақирилади

84 11:45 16.08.2022

Ғарбнинг буюклари пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида...  

257 11:15 16.08.2022

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

172 10:55 16.08.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

164 10:35 16.08.2022

Франция ғазнасидан миллионлаб пул ўғирлаган 4 нафар исроиллик ҳибсга олинди

168 10:10 16.08.2022

Саудия валиаҳди қирол Салмон номидан Каъбани ювди 

372 09:45 16.08.2022
« Орқага