Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Марокашда норозилик сифатида Исроил элчиси борган жойлар тозаланди

770

Марокашда «Нормаллашишга қарши Фаластинни қўллаб-қувватлаш» гуруҳи фаоллари Исроил дипломатик миссияси раҳбари Давид Говрин борган жойларни тозалаб чиқишди.

Улар Исроилнинг Шарқий Қуддус, Ғазо ва Ғарбий соҳилда амалга оширган ҳужумларга нисбатан ўз норозикларини шу тарзда ифода этишди. 
«Анадолу» агентлигининг хабар беришича, Давид Говрин Марокаш пойтахти Работдаги тарихий «Ҳасан» жоме масжидини бориб кўрган. Шундан сўнг «Нормаллашишга қарши Фаластинни қўллаб-қувватлаш» гуруҳи вакиллари Таййиб Мидмад, Муҳаммад Жаъфарий ва Абу Шита бу ерни тозалаб чиқишди.
Исроил дипломатик миссиси раҳбари Фас шаҳридаги «Қаровиййин» масжидига боргандан кейин у ер ҳам тозаланган. 
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 10 декабрь куни АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Дональд Трамп Марокаш ва Исроил ўртасида дипломатик алоқа ўрнатиш бўйича келишувга эришилганини эълон қилди. 
Шундай қилиб, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн ва Судандан кейин 2020 йилда Исроил билан алоқа ўрнатган тўртинчи араб давлати Марокаш бўлди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фаластин бош вазири Исроилни истилони тўхтатишга чақирди

346 09:00 15.06.2021

«Исроилнинг янги бош вазири аввалгисидан ҳам ёмонроқ»

1149 10:14 14.06.2021

Исроилда Нетаньяҳунинг даври тугади

1055 06:05 14.06.2021

Исроил разведкасининг собиқ раҳбари эронлик олимларни ўлдириш билан таҳдид қилди

1275 17:00 12.06.2021

Ғазолик 1 миллион бола кўмакка муҳтож

202 11:20 12.06.2021

Фаластин «Ақсонинг ҳимоячиси»га кўз тикмоқда

1775 09:35 12.06.2021
« Орқага