Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Машинага газ баллони ўрнатиш: ноқонуний ҳолатлар ортяпти

1502

Кеча, 4 февраль куни Сенат ялпи мажлисида газ баллонлари билан жиҳозланган автотранспорт воситаларининг хавфсизлигини таъминлаш ҳолати ва соҳага оид қонун ҳужжатларининг ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди.

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида газ баллонлари билан жиҳозланган транспорт воситаларининг портлаши билан боғлиқ салбий ҳолатлар юз беришига қатор омиллар сабаб бўлаётгани аниқланган.

Хусусан, автотранспорт воситаларига ноқонуний газ мосламасини ўрнатиш ва уларнинг ўз вақтида техник кўрикдан ўтказилмаслик ҳолатлари йилдан-йилга кўпайиб бораётгани таъкидланди. Бу автотранспорт воситалари портлаши билан боғлиқ мудҳиш ҳодисаларни вужудга келтирмоқда.

Жумладан, 2021 йилда автотранспорт воситаларига ноқонуний (амалдаги техник регламент талабларига жавоб бермайдиган) газ мосламаси ўрнатилганлиги билан боғлиқ 2 928 та ҳолат аниқланган бўлиб, бу 2020 йилга нисбатан 61 фоиз кўпдир.

Газ баллонлари ўрнатилган транспорт воситаларида 14 та портлаш ҳамда 2 та ёнғин чиқиш ҳолатлари содир бўлиб, уларда 9 нафар фуқаро жароҳатланган ва 14 нафари ҳалок бўлган.

Компрессор станцияларида автомобилларнинг газ баллонларини тўлдириш талаб ва тартибини бузиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда.

Газ баллонларини автомобилларга ўрнатиш ва тегишли ускуналарни синовдан ўтказиш билан шуғулланувчи хўжалик субъектлари фаолияти устидан таъсирчан назорат ўрнатилмаган. Газ баллонларининг техник синовдан ўтказилганлиги тўғрисида қалбаки далолатномалар расмийлаштириш ҳолатлари мавжуд.

Хусусан, 2021 йилда 36 нафар юридик ва жисмоний шахс автотранспорт воситаларига қонунчилик талабларига зид равишда газ баллонларини ўрнатиш ва синовдан ўтказиш билан шуғулланиб келган.

Газ баллонларининг техник синовдан ўтказилганлиги тўғрисида қалбаки ҳужжатларни тайёрлаш билан шуғулланиб келган 16 нафар жисмоний ва юридик шахс аниқланган.

Ушбу масалалар юзасидан сенаторлар Ҳукуматга парламент сўрови юбориш тўғрисида қарор қабул қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нега Қрим Украинага қайтарилиши керак?

482 10:05 26.03.2023

«Толибон» делегацияси Тожикистонга илк бор ташриф буюрди  

908 20:40 25.03.2023

Тунисликлар Рамазонни оғир шароитда ўтказмоқда

899 20:05 25.03.2023

АҚШ Эрон билан зиддиятга интилмаяпти – Байден   

566 19:45 25.03.2023

АҚШ Конгрессида Хитойнинг уйғурларга босими муҳокама қилинди. Унда ўзбек аёл ҳам сўзга чиқди

1356 19:15 25.03.2023

CCВ: Юртимизда саратонни 99 фоизгача даволовчи препарат яратилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга зид

540 18:40 25.03.2023
« Орқага