Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Масжидда қоровул бўлган олимлар султони

2362

Унинг тўлиқ исми Иззуддин Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Абдуссалом ибн Абулқосим ибн Ҳасан ас-Суламий ад-Димашқий аш-Шофеий эди. 1181 ёки 1182 йилларда Дамашқда туғилган. Эрта етим қолиб, бошпанасиз ва оч-наҳор  қолган Иззуддин бу вазиятдан чиқиш йўлини излаб масжидга боришга қарор қилди. У ерда араб тарихчиси, муҳаддис, фақиҳ ва шоир Ибн Асокирга дуч келди. У зот унга ёрдам бериб, уни масжидда қоровул сифатида ишга олди. Ибн Абдуссаломнинг исломий фанларини ўрганишга бўлган иштиёқини пайқаб, имом Ибн Асокир унинг устози бўлди.

У Ибн Асокир ва Жамолиддин Абдулҳамид ал-Харситонийдан, усулул-фиқҳ ва Сайфуддин ал-Амидийдан фиқҳ, сўфийликни - Суҳравардий ва Абулҳасан Шозилийдан ўрганган. 

Бир неча йилдан сўнг, илми ва зуҳди туфайли бир тиланчи бола ислом дунёсининг машҳур олимига айланди. Дин масалаларида жуда маърифатли бўлган ва олимларни яхши кўрган Миср ҳукмдори Султон Комил акаси Шом ҳукмдорига хат ёзиб, у ерда истиқомат қилаётган Иззуддин ибн Абдуссаломга муносиб ҳурмат ва эътибор қаратиш кераклигини айтган эди. 

Бироқ айрим “олим”ларнинг фитнаси ва чақуви билан Иззуддин ибн Абдуссаломдек олим ҳам катта синовларга дучор бўлди.

Султон Малик Ашраф Мусо даврида унга фатво бериш, бирон бир киши билан учрашиш ва уйдан чиқиш тақиқланган эди. Бироқ, ҳанафий мазҳабининг олими Жамолиддиннинг илтимосига биноан тақиқ бекор қилинган. Шуни ҳам айтиш керакки, унга фатво беришни тақиқилаш хабарини келтирган чопарга олим уйидан бирор қийматли нарса тополмай ўз жойнамозини ҳадя қилиб бериб юборган экан. 

Солиҳ Исмоил, Иззуддин ибн Абдуссаломнинг мусулмонлар олдида мавқеи ва обрўсини тушуниб, у билан ярашишга уринди, лекин бу ишни ниҳоятда кулгили тарзда амалга оширмоқчи бўлди. У Иззуддин ибн Абдуссаломга ўзининг хабарчисини "агар менга бўйсунсангиз ва қўлимни ўпсангиз, барча лавозимларингизга қайтариласиз" деган хабар билан юборди. 

Олим бунга қандай жавоб бериши керак бўлса, шундай жавоб берди: “Аллоҳга қасамки, мен унга қўлимни ўпишига ҳам рухсат бермайман. Оҳ одамлар! Сиз бир водийда, мен эса бошқа водийдаман. Мени синовларидан қутқарган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин".

У Дамашқдаги Умавийлар масжидида ваъз ўқир эди. Шом ҳукмдорига очиқчасига қарши чиққан, қора кийим кийишдан ва ҳукмдорларни мақташдан бош тортган эди. Ҳукмдор Солиҳ Исмоил салибчиларга имтиёзлар берганида, Ибн Абдуссалом уни қоралаб  хутбаларда ҳам унинг номини ёдга олмаган. Бунинг учун у зиндонга ташланган ва озод қилинганидан кейин Мисрга кўчиб кетган.

Дамашқдан кетганидан кейин Ибн Абдуссалом Қоҳирага жойлашди, у ерда жума намозларида имом бўлиб, бош қози этиб тайинланди. Кейинчалик у бош қози лавозимидан истеъфога чиқиб Малик Солиҳ томонидан асос солинган Солиҳия мадрасасида Шофеий фиқҳидан дарс берган. Тарихчиларнинг фикрига кўра, Иззуддин ибн Абдуссалом биринчи бўлиб Мисрда Қуръон тафсирини ўргатган.

У нафақат диншунослар, балки ўз давридаги ислом дунёсининг ҳукмдорлари орасида ҳам обрўга эга эди. У вафотидан кейин Мамлук султони Зоҳир Бейбарс у ҳақида: "Мен эндигина ўзимни ҳақиқий султон деб ҳисоблайман, чунки агар у (Ибн Абдуссалом) одамларга нимани буюрса, улар унинг буйруғини бажаришга шошилишарди", деган экан. Султоннинг ўзи унинг тобутини кўтарган экан.

Олимлар султони Иззуддин ибн Абдуссалом 1262 йилда Қоҳирада вафот этган.

Аллоҳ буюк олимларимизни раҳматига олсин, юртимиздан ўшалардек уламоларни чиқарсин!

Ёқуб Умар тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: иброни рад этиш

232 22:05 03.12.2021

Асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг Ўзбекистон бозорларидаги нархи маълум қилинди

401 21:00 03.12.2021

Динимни ўрганаман: Қуръоннинг ўзбекча таржимасини ўқиса хатм қилган ҳисобланадими?

634 20:05 03.12.2021

Москва: давлатга хиёнат қилган Россия фуқароси ҳибсга олинди

422 19:05 03.12.2021

Президент ташаббуси билан қурилган масжид ёпиб қўйилдими? Адлия бошқармаси муносабат билдирди

1227 18:10 03.12.2021

«Барча мустақил туркий давлатлар умумий байроқ остида бирлашди» – Бағдод Амриев

827 17:30 03.12.2021
« Орқага