Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Масжидлар фаолият бошлашига оид йиғилиш бўлиб ўтди

3221

Аввал хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан муфтий Усмонхон Алимов бошчилигида юртимиздаги барча имом ва ноиблар иштирокида видео селектр шаклида йиғилиш ўтказилди. Унда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофир Аҳмедов ҳам иштирок этиб, сўзга чиқди.

Қўмита раиси ўз сўзида пандемия вақтидаги имом-хатиблар фаолиятини янада самарадорлик қилиш, ёшларимизнинг тарбиясида имомларнинг ўрни ва таъсири бўлиши зарурлиги алоҳида эътироф этди. Шу билан бирга, масжидлар фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва ҳозирги ҳолати масаласига алоҳида эътибор қаратди. 

Жумладан, у масжидларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан карантин талаблари юмшатилган тақдирда, ҳар бир ҳудуднинг эпидемиологик ҳолатини инобатга олиб, санитария талабларига тўлиқ амал қилган ҳолда масжидлар фаолиятини қайта йўлга қўйишга босқичма-босқич рухсат бериш масаласини кун тартибига қўйди.

Ўз навбатида, Қўмита раиси ҳозирги пайтда республикадаги масжидларнинг мавжуд ҳолати тўлиқ ўрганиб чиқилганини ҳам маълум қилди.

Йиғилишда сўз олган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов диний соҳа вакилларининг моддий аҳволини яхшилаш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун ҳукуматдан 15 млрд сўм имомларга ёрдам сўралганини, президентимиз эса 150 млрд сўм ажратганини таъкидлаб ўтди ҳамда ҳар бир вилоят бош имоми ва мадраса ректоридан бирма бир ҳаммага пул етиб борган-бормаганини сўраб суриштирди.

Видео селекторда сўзга чиққан мударрислар, имом-хатиблар алоҳида эътибор учун президентимизга, муфтий ҳазратларига миннатдорчилик билдирдилар. Шунингдек, бундан буён ҳам халқимизнинг маънавий-диний тушунчаларини шакллантириш, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш учун астойдил бўлишларини таъкидладилар. 

“Azon.uz”  мухбири

Масжид қурилишига ёрдам керак!

Хушхабар: Ўзбекистонда масжидлар босқичма босқич фаолият бошлайди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

162 10:55 16.08.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

161 10:35 16.08.2022

«Йил имоми – 2022» танлови: Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари тақдирланди

515 18:15 15.08.2022

ШҲТ ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирлари Тошкентда йиғилади

149 14:50 15.08.2022

Умра зиёратига борган Марказий Осиё президентлари

979 14:10 15.08.2022

Россияда ўзбекистонлик кишини уриб юборган ҳайдовчи қочиб кетди

248 13:57 15.08.2022
« Орқага