Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Масжидул ҳаром умра зиёратчиларини қабул қилишга тайёр

1178

Умра учун олиб борилган тайёргарликлардан сўнг Масжидул ҳаромда кунига 70 минг зиёратчини қабул қилишга имконият пайдо бўлди, дея хабар бермоқда ArabNews.

Тайёргарлик ишлари Икки муқаддас масжид ишлари бош бошқармаси раҳбари Абдулраҳмон ибн Абдулазиз ал-Судайснинг назоратида амалга оширилди. Коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган тақиқ бекор қилингандан сўнг илк умра зиёрачилари 15 август куни Саудия Арабистонига келди. Зиёратчилар инфекция тарқалишининг олдини олишга қаратилган чораларга риоя этишларига тўғри келади.

Масжидул ҳаром ҳудудида стерилизация ишларини сунъий онгли 11 та робот ва 20 та қуруқ буғли биологик ҳимоя қурилмаси бажаради. Масжид ҳудудида 250 та вентилятор ўрнатилади.  Масжидул ҳаром устозлари бошчилигидаги Қуръон ва дин дарсларини ҳам қайтадан бошлаш режалаштирилган. 

Зиёратчиларга инглиз, турк, урду, форс, француз, рус, малай, бенгал, хитой ва хауса тилларида таржима хизматлари тақдим этилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудия Арабистони: чекловлар қайтадан жорий этилди

1004 15:35 30.12.2021

Масжидул ҳаромга кўзи ожизлар учун электрон Қуръон олиб келинди

297 09:33 28.12.2021

Масжидул ҳаромдаги ногиронлар аравачалари янгиланди

307 09:18 17.12.2021

Тарихда бугун: Масжидул ҳаромга бостириб кирилди

2895 09:05 20.11.2021

Масжидул ҳаромдаги роботлар зиёратчиларга ёрдам беряпти

543 17:43 15.11.2021

Масжидул ҳаромда дезинфекция ишлари тўхтамаяпти

576 13:05 13.11.2021
« Орқага