Ҳаж зиёрати олдидан Масжидул Ҳаромга 80 минг янги Қуръон нусхаси қўйилди. Шунингдек, масжид жавонларига кўзи ожиз зиёратчилар учун Брайл ёзувидаги Қуръон нусхалари ҳам жойлаштирилган.
Ҳаж зиёратчилари келиши давом этаётгани муносабати билан Маккадаги Масжидул Ҳаром жавонларига 80 минг янги Қуръони Карим нусхалари жойлаштирилди.
Масжид бошқаруви ҳузуридаги Қуръони Карим идораси томонидан Ҳаж зиёратчилари фойдаланиши учун нусхалар тақдим этилди.
Бошқарув раиси Фаҳд ал-Забиёнийнинг сўзларига кўра, масжиднинг турли жойларида 2 300 та жавон мавжуд. Унга кўра, кўзи ожиз зиёратчилар учун Брайл алифбосидаги мусулмонларнинг муқаддас китоби нусхалари алоҳида жойлаштирилган.
Мулозим, шунингдек, ҳар бир зиёратчи Қуръони Карим совға сифатида кутиб олинаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, унга кўра, зиёратчилар дирекция томонидан тақдим этилган мобиль иловалардан фойдаланишлари мумкин.