Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Масжидул ҳаромдаги покистонлик фаррош

3106

Аҳмад Хон Қандал 1983 йилнинг адоғида, 23 ёшида ватани Покистондан Маккага келганида кейинги ҳаётини Масжидул ҳаромда ўтказишини ўзи ҳам билмаган эди. Ўшанда у ота-онасига уйга тезроқ қайтишга ваъда берганди.

61 ёшли Қандал Масжидул ҳаромда фаррош бўлиб ишлайди. «Саудия Арабистонига қарийб қирқ йил аввал келганман, бу ерда ҳеч қачон ўзимни бегона ҳис қилмадим, – деди у Arab News нашрига берган интервьюсида. – Масжидул ҳаромда хизмат қилиш ва намоз ўқиш имкониятига эгалигим сабабли одамлар мени омадли деб ҳисоблашади».

Қандалнинг айтишича, у подшоҳ Фаҳд даврида Каъбани қайта тиклаш ишларига гувоҳ бўлган. Буни ҳаётидаги энг муҳим ва ёрқин паллалардан бири деб ҳисоблайди. Унинг икки ўғли ва бир қизи бор. Ўғилларидан бири ҳам Масжидул ҳаромда, электр таъминоти бўлимида ишлайди, қолган фарзандлари Покистонда яшайди.

Аҳмад Хон Қандалнинг орзуси – вафотидан кейин Маккада дафн этилиш...

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихда бугун: Масжидул ҳаромга бостириб кирилди

2638 09:05 20.11.2021

Масжидул ҳаромдаги роботлар зиёратчиларга ёрдам беряпти

386 17:43 15.11.2021

Масжидул ҳаромда дезинфекция ишлари тўхтамаяпти

451 13:05 13.11.2021

Узоқ кутилган жума намози

831 16:35 23.10.2021

Хушхабар: Масжидул Ҳаромда чекловлар олиб ташланмоқда

732 08:16 18.10.2021
« Орқага