Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Масжидул ҳаромга кўзи ожизлар учун электрон Қуръон олиб келинди

499

Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи мусулмонларга ёрдам бериш мақсадида Масжидул ҳаромга электрон Қуръон келтирилди, дея хабар бермоқда ArabNews.

Haramain деб аталувчи электрон Қуръонда илғор Брайл технологиясидан фойдаланган. Унинг узунлиги қарийб олти ва кенглиги тўрт дюйм бўлиб, юқори сифатли Брайл ячейкалари ёрдамида саҳифадан саҳифага муаммосиз ўтиш имконини беради.

“Кўзи ожизлар учун мўлжалланган 100 та Брайл алифбосидаги электрон қурилмалар учун махсус жавонлар тайёрланмоқда”, – деди Икки муқаддас масжид ишлари бўйича бош бошқарма вакили Ғози ал-Тубёний.

Янги қурилмалардан ташқари Масжидул ҳаромда Қуръоннинг Брайл алифбосидаги қоғоз нусхалари ҳам тақдим этилган.

“Ҳар бир Мусҳаф олти жилддан иборат. Шунингдек, бизда кўзи ожиз болалар учун ислом асосларини ўрганишга ёрдам берадиган Брайл алифбосидаги буклетлар ҳам бор”, – деди Ғози ал-Тубёний.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Рамазоннинг охирги кунларида икки Муқаддас масжид  зиёратчилар билан тўлди

446 15:58 29.04.2022

Масжидул Ҳаромга ташриф буюрганларга саккиз миллион литр замзам тарқатилди

317 13:05 13.04.2022

Саудия Арабистони: Рамазоннинг илк куни 500 минг литрдан ортиқ замзам суви тарқатилди

548 09:50 05.04.2022

Саудия Арабистони: чекловлар қайтадан жорий этилди

1275 15:35 30.12.2021

Масжидул ҳаромдаги ногиронлар аравачалари янгиланди

456 09:18 17.12.2021
« Орқага