Маккадаги Масжидул Ҳаромда 11 робот дезинфекция ишлари билан шуғулланади. Улар зиёратчиларни бактериал таҳдидлардан ҳимоя қилиш мақсадида масжиднинг барча ҳудудини тозалайди ва санитария талабларини текшириб туради.
Уларга олдиндан ўрнатилган дастур ҳисобига роботлар масжидга ташриф буюрувчилар сонидан келиб чиқиб тозалаш ишларини олиб боради. Ушбу қурилмаларга бир вақтнинг ўзида локализация ва картографиялаштириш жойлаштирилган бўлиб, улар ўз ичига юқори ишлаб чиқарувчи пуркалаш блоки ва аккумулятор учун қувватланиш функциясини жамлаган.
Ҳар бир робот 5 соатдан 8 соатгача инсон аралашувисиз ишлайди. У ўзида 23.8 литр дезинфекция воситасини олиб юриши ва соатига 2 литрдан сарфлаши мумкин. ҳар бир босқичда робот 600 квадрат метр майдонни бактериялардан тозалайди. Робот 3 километр масофага инсон ёрдамисиз ҳаракатланиши мумкин. Қурилмалар картографиялаш учун юқори сифатли радарли камералар билан жиҳозланган.
Ақлли роботлаштирилган техникалар халқаро сертификатларга, хусусан, Европанинг сифат аккредитацияси сертификатини қўлга киритган.