Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Маст ҳайдовчи бомдод намозига кетаётган йўловчининг умрига зомин бўлди

1028

Жорий йилнинг 21 сентябр куни тонгги соат 04:00 атрофида Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган автомобил йўлининг бешинчи километрида Пискент йўналишидан Нурафшон шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётган номаълум автомобил ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган 1981 йилда туғилган пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда ЙҲХББ ахборот хизмати хабар беради.

Пиёда ушбу йўл-транспорт ҳодисасида олган жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Ҳалокат юз берган ҳудуд атрофида олиб борилган суриштирув ишлари натижасида мазкур йўл-транспорт ҳодисасига сабаб бўлган автомобил аниқланган. Мазкур ВАЗ-2106 русумли транспорт воситаси Пискент туманида яшовчи 1995 йилда туғилган фуқарога тегишли эканлиги маълум бўлган. 

Гумондор қўлга олингач, воқеа тафсилотлари ўрганилиб, ҳолат қандай содир бўлгани аниқланди. Маълум бўлишича, ҳайдовчи ўша кеча тонггача улфатлари билан маишат қилган. Шеригини уйига элтиб қўйиб, ўз манзили томон кетаётганида бомдод намозини жамоат билан адо этиш мақсадида масжид томон отланган йўловчини уриб юборган. 

Ҳайдовчининг айтишича, машинани бошқариб кетаётган вақтида телефонга чалғиб, одам уриб юборганини ҳам сезмаган.

«Бироз масофадан сўнг машинанинг олд ойнасига дарз кетганини кўриб, ортга қайтдим. Қарама-қарши йўлдан келиб, йўл четларини қарадим. Лекин ҳеч нарса кўринмади. Шу билан уйга қараб кетдим», — деб кўрсатма берган ҳайдовчи. 

Гумондор қилган ишидан пушаймон эканини, виждони қийналаётганини таъкидлаган. Бироқ, минг афсуски, бу пушаймонлик марҳумни орамизга қайтармайди.

Ҳозирда ҳайдовчига нисбатан Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қамоққа олиш эҳтиёт чораси кўрилган.

Аввалроқ юртимизда содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг сабаблари бўйича мақола эълон қилган эдик.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Икки маънодан бирининг устун келиши ёки уларнинг баробарлиги

33 22:05 30.11.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Дорга осилган бош вазир, 35 йиллик қози ва пачоқланган машина...”

209 21:40 30.11.2021

“Ҳалол” сертификати бўлмаганлар ҳам маҳсулотини “ҳалол” белгиси билан сотяпти...

252 21:05 30.11.2021

Динимни ўрганаман: намоз ракатлари орасида гапирмаслик ҳақида

494 20:05 30.11.2021

Кобулдан Тошкентга авиарейслар очилмоқда

327 19:06 30.11.2021

Қорақалпоғистондаги ўрмонда содир бўлган ёнғин бартараф этилди

178 19:00 30.11.2021
« Орқага