Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Матн тарафидан бўлган таржиҳ кўринишлари (давоми) ​​​​​​​

421

(давоми, боши бу ерда)

3. Муқайядни  мутлаққа таржиҳ қилиш.

Муқайяд бир жиҳатдан бўлса ҳам мутлақдан муқаддам қилинади. Бу ҳолат бир неча суратларда келади:

1. Ҳукм ва сабаб бир бўлганда.

Мисол: في سائمة الغنم الزكاة  “Соима қўйда закот (бор)” ҳадисидаги соима (яйловда юрган)ликни қайдлаши ва في كل أربعين شاة شاة “Ҳар қирқта қўйда битта қўй” ҳадисидаги мутлақлик.

Татбиқ: бу ўринда мутлақ келган ҳадисни муқайяд келган ҳадисга ҳамл қиламиз. Натижада соималик билан сифатланган қўй ҳадиси бошқасига муқаддам қилинади. Чунки бунда мутлақ ҳукмдан истисно қилиш ва мутлақ ҳадисдан муқайяд ирода қилинганини баён қилиш бор”.

4. Мусбит (исбот қилувчи)ни нафий қилувчига таржиҳ қилиш:

Бирон ҳукмни исбот қилувчи ҳадисни ўша ҳукмни нафий қилувчи ҳадисдан таржиҳ қилинади. Бунинг сабаби, исбот қилувчи ҳадис нафий қилувчи ҳадисда бўлмаган зиёда илмни ўз ичига олган бўлади. Шунинг учун исбот қилувчи ҳадис муқаддам қилинади.

Мисол: Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг: وسلم صلى في الكعبة  أن رسول الله صلى الله عليه  “Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каба ичида намоз ўқидилар” ҳадиси Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг:أن رسول الله صلى الله عليه وسلم لم يصل في الكعبة “Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каба ичида намоз ўқимадилар” ҳадисидан таржиҳ қилинади.

Татбиқ: Ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг ҳадиси мусбит (исбот қилувчи), Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг ҳадиси эса нафий қилувчи. Шунинг учун исбот қилувчини нафий қилувчидан таржиҳ қиламиз.

(Давоми бор)

 

Таржимон: Абдулҳодий Ғиёс

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Маъно ила ривоят қилиш жоизлигига жумҳурнинг далили

685 23:00 28.03.2021

Ҳадис илми: Адо қилиш йўллари

290 21:00 26.03.2021

Ҳадис илми: Жамлашнинг таърифи

507 23:00 25.03.2021

Ташқи далил билан таржиҳ қилиш кўринишлари

305 16:30 24.03.2021

Матн тарафидан бўлган таржиҳ кўринишлари (давоми)

577 20:05 23.03.2021

Матн тарафидан бўлган таржиҳ кўринишлари (давоми)

766 00:30 23.03.2021
« Орқага