Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Матн тарафидан бўлган таржиҳ кўринишлари (давоми)

2546

(давоми, боши бу ерда)

7. Иллат зикр қилинганлиги сабаб таржиҳ қилиш:

Лафзи ила унинг (ҳукмнинг) иллатига ишора қилувчи хабар ундай сифатда бўлмаган хабарга таржиҳ қилинади. Чунки унга бўйсуниш иллати зикр қилинмаган хабарга бўйсунишдан кўра кўпроқ учрайди. Зеро (ҳукм) иллатини зоҳир бўлиб туриши умумий қувват сабабларидан саналади. Бундан ташқари Шориъ иллатини баён қилган ҳукм Унинг мақсадини ҳосил қилишга олиб келади. Нафс унинг маъносини тушунгани боис қабул қилувчироқ бўлади.

Мисол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:   من بدل دينه فاقتلوه  “Ким динини ўзгартирса уни қатл қилинглар” ҳадиси у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Аёл ва ёш болаларни ўлдиришдан” қайтарган ҳадисларидан муқаддам қилинади.

Татбиқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ким динини ўзгартирса...” деган сўзлари иллат динни ўзгартириш эканлигига ишора қилмоқда.

8. Аслдан нақл қилиш орқали таржиҳ қилиш:

Икки хабарнинг бири аслнинг ҳукмини таъкидласа ва иккинчиси унинг ҳукмини нақл қилувчи бўлса, жумҳур уламолар нақл қилувчи хабарни таржиҳ қилиш вожиб дейишади. Айрим уламолар, жумладан Фаҳриддин Розий раҳматуллоҳи алайҳ таъкидловчи хабарни таржиҳ қилиш вожиб, деб айтган.

Мисол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган:

إذا مس أحدكم ذكره فليتوضأ “Қай бирингиз закарини ушласа, таҳорат олсин” ва  هَلْ هُوَ إِلاَّ بَضْعَةٌ مِنْهُ “У ҳам ун(тана)дан бир бўлак холос” дейилган ҳадислари”.

Татбиқ: аввалгиси аслнинг ҳукмини нақл қилаётган бўлса, иккинчиси таъкидлаяпти.

9. Ҳақиқатни мажозга таржиҳ қилиш:

Ҳақиқат зеҳнга яқин бўлиб, далолат қилишда мажоздан кўра зоҳирроқ бўлгани боис мажоздан таржиҳ қилинади. Бу мажоз ғолиб бўлмаган ҳолатга тегишли. Агар мажоз ғолиб бўлиб кетган ва далолат қилишда ҳақиқатдан кўра зоҳирроқ бўлса, ҳақиқат муқаддам қилинмайди.

Мулоҳаза:  усул уламолари юқоридаги ва бундан бошқа сабабларни айтиб ўтишган, бироқ унга мисол келтиришмаган. Мен ҳадис аҳкомларини жуда кўп изладим. Аммо юқорида айтилган важҳда икки ҳадис бир‑бирига муъораза келиб, уларнинг ораси таржиҳ қилинганини топа олмадим.

Юқоридагилардан ташқари бир неча таржиҳ қоидалари бор. Уларни қисқача айтиб ўтамиз:

  1. Наҳий амрга таржиҳ қилиниши.
  2. Амр саҳиҳ гапга кўра ибоҳатга таржиҳ қилиниши.
  3. Эҳтимоли камроқ эҳтимоли кўпроқдан таржиҳ қилиниши.
  4. Ҳақиқат ва мажоздан бири саҳиҳ қувватловчи билан бошқасига таржиҳ қилиниши.
  5. Луғавий маъносига мос шаръий истилоҳий маъноси шаръий кўчирилган маънога таржиҳ қилиниши.
  6. Мажоз саҳиҳ гапга кўра муштарак лафзга таржиҳ қилиниши.
  7. Иқтизо ишорага таржиҳ қилиниши.
  8. Ижмоъ нассга таржиҳ қилиниши. Чунки ижмоъ насх бўлишни қабул қилмайди. Насс эса қабул қилади.


Таржимон: Абдулҳодий Ғиёс

(Давоми бор)

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

2534 18:30 12.01.2022

Маъно ила ривоят қилиш жоизлигига жумҳурнинг далили

3336 23:00 28.03.2021

Ҳадис илми: Адо қилиш йўллари

2539 21:00 26.03.2021

Ҳадис илми: Жамлашнинг таърифи

1985 23:00 25.03.2021

Ташқи далил билан таржиҳ қилиш кўринишлари

2017 16:30 24.03.2021
« Орқага