Мавританияда дастлабки тури шанба куни якунланган президент сайловида Мудофаа вазири Муҳаммад Вилд ал-Газваний ғалаба қозонганини маълум қилди. Бу ҳақда “Евроньюс” хабар бермоқда.
“Сизларни ва бутун Мавритания халқини табриклайман. Сайлов қутиларининг атиги 20 фоизи очилмади, бу натижага таъсир қилмайди”, – деди пойтахт Нуакшотда тарафдорларига хитоб қилган Газваний.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, у сайловда 50,41 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлган. Унинг энг йирик рақиби Байрам Вилд ад-Дах Обид эса 18,72 фоиз овоз йиққан.
Маълумот учун: Мавритания Ислом Республикаси Ғарбий Африкада жойлашган бўлиб, қарийб 4 миллион аҳолиси бор.