Мавританиялик 200 уламо Исроил билан алоқа ўрнатилишини қораловчи фатвони имзолади, дея хабар бермоқда IslamToday нашри.
Таъкидланишича, араб давлатларининг Исроил билан алоқаларини нормаллаштириши Фаластиннинг босиб олиниши, қотилликлар ва вайронагарчиликлар учун айбдор сионистларнинг қўллаб-қувватланишини билдиради. Уламоларнинг фикрига кўра, “Фаластин узурпатори ва Қуддус босқинчиси” билан тинчлик шартномасини “ислом душмани ва мусулмонлар ўртасидаги иттифоқ” деб баҳолаш мумкин.
Аввалроқ АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг воситачилигида Мавритания ва Исроил ўртасидаги алоқаларнинг нормаллашиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Икки давлат ўртасида 1999 йилда ўрнатилган муносабатлар 2009 йилда узилиб қолган. Бунга Исроилнинг 2008 йил декабрида Ғазода ўтказган операцияси сабаб бўлган.