Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мавританиялик болаларга Қуръон совға қилинди 

889

Туркиянинг Диёнат вақфи олиб бораётган “Совғам – Қуръон бўлсин” кампанияси доирасида мавританияликлар учун олинган 10 минг нусха Қуръони карим китобини тарқатиш бошланди. 

Қуръон китобларининг дастлабки мингтаси Қуръонни тахта лавҳаларда ўрганадиган болаларга, жумладан, Мавритания пойхтахти Нуакшотдан 400 километр узоқликда жойлашган Бракна вилоятидаги Қуръон курси талабаларига тарқатилди. 
Ушбу Қуръон китоблари Германияда яшайдиган туркларнинг ёрдамида олинган. 

“Аҳволлари чиндан ҳам жуда ачинарли. Қардошларимиз бу ерда Қуръон ўрганиш учун тахта лавҳалардан фойдаланишяпти. Ўн минг нусха Қуръон тарқатишни режалаштирганмиз, ҳозирча мингтаси тарқатилди. Рамазон ойи давомида тарқатиб чиқамиз”, – дейди Туркиянинг Эссен шаҳридаги (Германия) бош консуллиги ходими Ҳаққи Гур. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Йўқолиб кетиш хавфи остида қолган кутубхоналар шаҳри – Шингетти

1427 21:05 30.12.2021

Мавритания уламолари Исроил билан алоқа ўрнатилишига қарши чиқди

1202 20:45 02.02.2021

Исроил Марокашни нега қўллаб-қувватлади?

1635 16:00 07.02.2020

Мавритания – жилвакор ва ёрқин ранглар мамлакати

1654 06:00 07.09.2019

Мавритания халқи янги президентини сайлади

1018 18:30 24.06.2019
« Орқага