Сўнгги йилларда Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар Совуқ Уруш даврига қайтди. Санкциялар, можаро ва қарама-қаршиликлар дунёда "доимий беқарорликка" олиб келади, деган Хавфсизлик Кенгаши Раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев РИА Новости учун ёзган мақоласида.
"Сўнгги йилларда Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар аслида рақобатдан қарама-қаршиликка ўтди, моҳиятан улар Совуқ уруш даврига қайтишди. Санкциялар босими, таҳдидлар, зиддиятлар қарама-қаршилиги, уларнинг худбин манфаатларини ҳимоя қилиш - буларнинг барчаси дунёни доимий беқарорлик ҳолатига айлантирди", дейилади мақолада.
Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосарининг сўзларига кўра, "Россия бугунги кунда ҳам СССР каби, ҳар доим рақибига таҳдидлар даражаси бўйича АҚШ билан тенглаша олади". У 1962 йилги Кубадаги Кариб инқирозини эслатиб ўтган – ўшанда америкаликларга жавоб СССРнинг Кубада стратегик ҳужум қуролларини жойлаштирилиши бўлган эди. Бундай шароитда Қўшма Штатлар яна тўқнашувга ўтдилар - улар ҳарбий кемаларёрдамида оролни қамал қилишди ва ҳаттоки ҳужум режасини қилганлар”, деган Медведев.
"Узоқ муддатли жавоб нафақат АҚШ қирғоқлари яқинидаги ракеталарнинг пайдо бўлиши эмас. Аввало, бу Ғарб давлатларига Россия қисқа вақт ичида дунёнинг исталган нуқтасида ҳарбий базаларни жойлаштириш имкониятлари борлигини англатиш эди", дея тушунтирган Хавфсизлик Кенгаши Раисининг ўринбосари.
Иккинчи шундай жиҳат шундан иборат эди: "урушга беш дақиқа" қолган вазиятга икки давлат раҳбарлари эҳтиёткорлик билан баҳо берган, муросага эришишган", деган у. Медведевнинг таъкидлашича, "ҳар ҳолда, ўшанда СССР ва АҚШ ўртасида таҳдидлар ва ултиматумлар тили билан эмас, балки тенг ҳуқуқли мулоқот бўлган".