Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Медведев: “Жиноятчи мигрантлар кўпайяпти, миграция сиёсатини ўзгартирамиз”

1327

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев мигрантлар содир этаётган жиноятлар сони ортиб бораётгани хавотир уйғотаётганини айтиб, миграция сиёсати соҳасида мамлакат хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирларни эълон қилди. Бу ҳақда “Коммерсант” нашри хабар бермоқда.

“Ҳали ҳам кўплаб хорижий фуқаролар мамлакатимизда бўлиш муддатини бузмоқда. Улар давлат тузилмалари назоратидан чиқиб кетади, кўпинча уларни ўз ватандошлари жиноий бизнесга тортади, экстремист ва террористик ташкилотлар ёллайдиган нишонга айланади, оммавий можароларда қатнашади. Айниқса, уюшган этник гуруҳлар хавфли”, – деди Медведев миграция сиёсати бўйича йиғилишда.

Хавфсизлик кенгаши маълумотига кўра, жорий йилнинг 9 ойида хорижликлар содир этган жиноятлар сони 4 фоиздан, маъмурий ҳуқуқбузарликлар эса учдан бир баравардан кўпроққа ошган.

“Биз уларнинг (мигрантларнинг) дунёнинг кўплаб мамлакатларида бўлгани каби яккаланиб қолишига ва маргиналлашувига, мамлакатимиз ҳудудида этник анклавларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслигимиз керак”, – деди Медведев.

Унинг фикрича, чет элликларнинг Россияда яхшироқ мослашишига имкон берадиган қўшимча чора-тадбирлар зарур, бундан ташқари, миграция соҳасида давлат назоратини кучайтириш ҳақида ўйлаш керак. 

“Биз бу йўналишда мунтазам равишда чора-тадбирлар кўрмоқдамиз, аммо барибир ҳаёт тўхтамаяпти, миграция жараёнларини рақамли бошқариш масалалари ҳам кун тартибида”, – деди Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари.

Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳозир Россияда МДҲ давлатларининг деярли 5,5 миллион фуқароси бор. Улардан 819,6 минг нафарининг яшаш учун қонуний асослари йўқ. Жорий йилнинг 9 ойи давомида МДҲ мамлакатлари фуқаролари томонидан 21,7 мингта жиноят содир этилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 фоизга кам. Шу билан бирга, экстремистик (30 та ҳолат; + 42 фоиз) ва террорчилик (147 та; + 18,5 фоиз) тусидаги жиноятлар сонининг ўсиши қайд этилди. Охирги икки тоифадаги жиноятларнинг аксари Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари томонидан содир этилгани айтилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Медведев Учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкин бўлган сабабни айтди

1857 09:40 28.06.2022

«Мангу олов» ёдгорликларига газ текин берилиши россияликларнинг ғашига тегмоқда

1069 12:35 09.02.2022

Медведев АҚШ билан муносабатлар Совуқ уруш даврига қайтганини эълон қилди

1591 14:40 23.04.2021

Медведев: “Муҳожирларнинг иштирокисиз Россия муваффақиятли иқтисодиётни қура олмайди”

1248 18:45 07.08.2020

Путин кетмоқчи...

5209 10:25 18.01.2020
« Орқага