Ғарб Россиядаги сиёсий вазиятни беқарорлаштириб, мамлакатни НАТОга аъзо бўлиш эвазига ўзини ҳимоя қилиш имкониятидан маҳрум бўладиган ва охир-оқибат миллий бойликларини йўқотадиган қисмларга бўлиб ташламоқчи. Бундай фикрни Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев россиялик оммавий ахборот воситалари, жумладан, ТАСС ва “ВКонтакте” фойдаланувчилари саволларига жавоб берар экан, билдирди.
Медведевнинг фикрича, Ғарб Россия Федерациясида 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига аралашади.
"Уларга улкан ҳудуди ва энг жиддий ядро қалқони бўлган, ҳатто америкаликларга бўйсунмайдиган бундай давлат нега керак? Мутлақо керак эмас. [Ғарбнинг] истаги жуда оддий: сиёсий вазиятни беқарорлаштириш, мамлакатни етарлича катта қисмларга бўлиш, бу қисмларнинг ҳар бири билан музокаралар олиб бориш, уларнинг ҳар бирини ядросизлантириш ва демилитаризация қилиш. Кейин [бу қисмларни ҳимоя қилиш учун] хизматларини таклиф этади", - дея иддао қилди Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари.
Медведевнинг ишонишига кўра, бундай бўлаклар, айниқса, миллий бойликларни тақсимлаш шартларига кўра, ҳатто НАТОга қўшилиш имкониятига эга.
"Улар [Ғарб давлатлари] биз билан ҳеч қандай тенг ҳуқуқли ҳамкорликни хоҳламайдилар, чунки бу уларга керак эмас", - деди Медведев, шунингдек, худди шу нарса Ғарбнинг Хитойга нисбатан муносабатига ҳам тегишли эканлигини таъкидлади. Руслар қандайдир ёмон ёки нотўғри йўлда бўлгани учун эмас, балки европаликларга тўғри келмаслиги учун ўз ғоялари асосида ҳукмронлик қилишни исташади, деб ҳисоблайди сиёсатчи.
Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосарининг сўзларига кўра, “англо-саксон олами деб аталувчи дунё” ўзи учун ғоялар ишлаб чиққан ва бу қарашлар “англо-саксларнинг (фақат) ўзлари нуқтаи назарига маълум даражада мос келади”.
“Англо-саксон дунёси Собиқ Совет Иттифоқи, Варшава шартномаси ва CЭВ (Ўзаро иқтисодий ёрдам кенгаши) парчаланганидан кейин буларнинг барчасини бошқаришга ҳаракат қилмоқда ва ҳозирча муваффақиятга эришди. Ва кейин бирдан Хитой бошлади, кейин биз ундан қутулдик ва ўзимизни мустақил тута бошладик. Уларга бу ҳақиқатан ҳам ёқмайди, шунинг учун кейинги йиллар, ҳатто ўн йилликлар ҳам тинч бўлмайди", - дея хулоса қилди Медведев.