Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Меҳрибонлик уйлари ёпилиши давом этмоқда

1935

Бугунги кунда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштириш, шунингдек, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича кенг жамоатчилик билан биргаликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Жумладан саховатли юртдошларимиз томонидан қўл урилаётган эзгу ишлар туфайли Меҳрибонлик уйларининг кўплаб тарбияланувчилари ота-она меҳрини ҳис қилишмоқда.

Хусусан, Бухоро вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси М. Раҳматуллаев “Болалар уйи”дан беш нафар тарбияланувчиларни ўз қарамоғига олган бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туман ИИБ профилактика инспетори А. Атамуродов ўз оиласига 5 нафар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини қабул қилган.

Шунингдек, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи Аҳмедовлар оиласи ҳам меҳрга ташна қалб эгаларига меҳр-мурувват кўрсатиш мақсадида "Болалар шаҳарчаси"дан 6 нафар ўғил-қизни ўз бағрига олишган. Қашқадарё ва Фарғона вилоятида бўлса, бир вақтнинг ўзида 21 нафар тарбияланувчилар ўз оиласига эга бўлишди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, болажон халқимизнинг эзгулик йўлидаги саъй-ҳарактлари натижасида Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасидаги Меҳрибонлик уйлари эшиклари буткул ёпилди.

Эслатиб ўтамиз, шу кунгача Навоий, Фарғона ва Наманган вилоятларидаги Меҳрибонлик уйлари, ўз фаолиятларини якунлаган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ғарбнинг буюклари пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида...  

145 11:15 16.08.2022

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

135 10:55 16.08.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

138 10:35 16.08.2022

Франция ғазнасидан миллионлаб пул ўғирлаган 4 нафар исроиллик ҳибсга олинди

142 10:10 16.08.2022

Саудия валиаҳди қирол Салмон номидан Каъбани ювди 

319 09:45 16.08.2022

Эрон Рушдийга қилинган суиқасд бўйича баёнот берди

246 09:24 16.08.2022
« Орқага