Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мексикада кучли ер силкиниши рўй берди

1249

Бугун Мексиканинг жануби-ғарбида юз берган кучли ер силкиниши ортидан тахминан бир қатор штатлар аҳолисининг бир қисми электрсиз қолди. РИА «Новости»нинг хабар беришича, бу ҳақда Мексиканинг Электр бўйича федерал комиссияси маълум қилган.

«Пойтахт Мехико, шунингдек, Мехико, Герреро, Морелосе ва Оахаке штатларида 1 миллион 600 киши электрсиз қолди. Бу эса пойтахт ва ушбу штатлардаги жами истеъмолчиларнинг 13 фоизидир», – дейилади комиссия баёнотида.

Айни пайтда шошилинч равишда электр таъминотини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Зилзила маркази Герреро штатида бўлиб, силкиниш магнитудаси 7,1 га тенг бўлгани маълум қилинди. Илк зилзиладан кейин бир ярим соат давомида кучсизроқ силкинишлар кузатилди. Дастлабки маълумотларга кўра, бир киши ҳалок бўлди. Ҳукумат жиддий вайронагарчиликлар йўқлигини айтмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мекcикада ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқаролари қўйиб юборилди

904 16:07 13.12.2022

Мексика “журналистхўр” мамлакатга айланиб қолди

644 11:10 18.08.2022

БМТ Хавфсизлик кенгаши Украинадаги вазиятни муҳокама қилади

917 09:20 11.05.2022

Ўта аччиқ таомлар, чўкиб бораётган пойтахт ва чегараси девор билан ўралган мамлакат

3488 16:30 13.03.2022

Мексика-АҚШ чегарасида 4 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди

2944 12:20 10.12.2021

Мексикага кучли тўфон ёпирилди

1250 12:05 10.09.2021
« Орқага