Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мигрантлар инқирози: Польша – Беларус чегарасида вазият ҳамон оғир 

507

Беларус – Польша чегараси яқинидаги “Брузги” транспорт-логистика марказига жойлаштирилган 2 мингга яқин ноқонуний мигрант Европа Иттифоқи мамлакатларига киришни кутмоқда.

Марказда яшаш шароитлари ўсиб бораётган гуманитар эҳтиёжлар туфайли кундан-кунга қийинлашмоқда, дея хабар беради “Анадолу”. 

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ)нинг Европа бўйича минтақавий директори Ханс Клуге якшанба куни “Брузги” назорат-ўтказиш пунктидаги мигрантлар марказига борган. У маҳаллий ҳокимият вакиллари ва қочқинлар билан суҳбатлашди, шундан сўнг уларнинг яшаш шароити билан танишди.

Клуге билан суҳбат чоғида мигрантлар ватанларига қайтишни истамасликларини, Европа Иттифоқи мамлакатларига бормоқчи эканликларини айтишган.

Клюге ЖССТ чегарадаги қочқинларни сурункали касалликларга қарши курашиш учун дори-дармон ва жиҳозлар билан таъминлашга ваъда берди. 

Беларус ва Польша чегарасида миграция инқирози 8 ноябрдан бери давом этмоқда. Беларуснинг Гродно шаҳридаги “Брузги” назорат-ўтказиш пунктида минглаб мигрант тўпланиб, Польша орқали Европага ўтишга интилди. Уларнинг аксарияти Ироқда виза олгандан кейин Беларусга келган.

Польша чегарасида икки мингга яқин мигрант қолмоқда, улар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.

Чегарадаги вазият кескинлашганидан икки ҳафта ўтгач, қочқинлар ўрмонни тарк этиб, Беларус ҳукумати томонидан тақдим этилган ёпиқ транспорт ва логистика марказига кўчиб ўтишди.

Қочқинлар совуққа қарамай, Европага етиб олиш умидида чегара зонасини тарк этишдан бош тортмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

342 22:05 24.01.2022

Қатағон қурбонлари: Носирбек тўқсабо Абдураҳимов

652 21:05 24.01.2022

Динимни ўрганаман: қазо рўза узлуксиз тутиладими ёки бўлиб-бўлибми?

443 20:10 24.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

233 19:30 24.01.2022

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

938 19:00 24.01.2022

Омикрон инсон танасига қандай кириши маълум қилинди

1041 18:30 24.01.2022
« Орқага