Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро авиация форуми бўйича матбуот анжуманида Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов меҳнат муҳожирлари ҳақида гапириб ўтди.
“Бизда меҳнат мигрантлари жуда ҳам кўп. Истасак-истамасак яқин йилларда улар меҳнат қилиш учун Россия ва бошқа давлатларга чиқишда давом этади. Шунинг учун уларга шароит яратиб беришимиз шарт.
Мигрантларга ҳам хизмат кўрсатилишини ўйлашимиз керак. Поезд, самолёт учун арзон чипталарни яратиб бериш керак. Автобус орқали кўплар чиқиб кетяпти, лекин жуда ҳам кўп муаммолар бўляпти. Қозоғистон ҳудудида совуқ об-ҳаво учун қанча автобус йўлда қолиб кетиб, одамлар жабрланяпти.
Ўзбекистон аҳолиси 34 миллионга етди. Бизда 29 та самолёт бор, яна 5 та учоққа буюртма берилган. Қўшни Қозоғистонда эса 18 миллион аҳоли истиқомат қилгани ҳолда 100 дан ортиқ самолётга эга, яна 58 тасига буюртма берган”, – деди Азиз Абдуҳакимов.