Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Миллиардлаб одамнинг ҳали ҳам ҳожатхонаси йўқ – БМТ

1195

Дунёда 3,6 миллиард одам ҳали ҳам нормал ҳожатхонасиз яшайди, ҳар куни ўз саломатлиги хавф остига қўяди ва атроф-муҳитга зарар етказади. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг 19 ноябрда нишонланган Бутунжаҳон ҳожатхона куни муносабати билан қилган мурожаатида айтиб ўтилган.

Бош котибнинг сўзларига кўра, дунёда ҳар куни беш ёшгача бўлган ўртача 700 нафар бола антисанитария сабаб бўлган касалликлардан вафот этмоқда. 

У ҳожатхоналардан тортиб чиқиндиларни ташиш, йиғиш ва қайта ишлашгача бўлган “санитария занжири”га кечиктирмасдан сармоя киритиш зарурлигини айтди.

БМТ маълумотига қараганда, ҳожатхоналар ва санитария шароитини яхшилашга киритилган ҳар бир доллар тиббий харажатларни тежаш, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимларини мустаҳкамлаш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва қўшимча иш ўринлари кўринишида 5 долларгача даромад олиб келади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қирғизистонда биринчи “Халқ қурултойи” чақирилади

74 11:45 16.08.2022

Ғарбнинг буюклари пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида...  

248 11:15 16.08.2022

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

169 10:55 16.08.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

163 10:35 16.08.2022

Франция ғазнасидан миллионлаб пул ўғирлаган 4 нафар исроиллик ҳибсга олинди

165 10:10 16.08.2022

Саудия валиаҳди қирол Салмон номидан Каъбани ювди 

362 09:45 16.08.2022
« Орқага