Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Миллионлаб россиялик ватанини тарк этмоқчи

4500

Ватанини тарк этишни истаган россияликлар сонининг ортиши мамлакат учун жиддий муаммони келтириб чиқаради. Париждаги Сиёсий тадқиқотлар институти профессори Сергей Гурев ана шундай фикр билдирди. Олимнинг айтишича, Россия ўн йил ичида тадбиркорликка мойил ва инновацияларга қизиқадиган бир фоиз иқтисодий фаол аҳолисидан айрилган. 

Юрий Левада таҳлил маркази ўтказган сўровномадан маълум бўлишича, ҳар бешинчи россиялик (аҳолининг 22 фоизи ёки қарийб 32 миллион киши) доимий яшаш учун чет элга кетишни истайди. 2017 йилда худди шундай сўровномада қатнашчиларнинг 15 фоизи ватанини тарк этиш истагини билдирган эди. 
Кўчиб кетишни умуман ўйламаганлар сони эса 2019 йил сентябридаги кўрсаткичдан 9 фоизга камайиб, 69 фоизга тушди. Хорижга кетишни баъзан ўйлайдиганлар сони эса 20 фоизга етди, бу 2013 йилдан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткич. Бироқ кўчиб кетиш бўйича амалий ҳаракат қилаётганлар сони 1 фоиз, холос – улар кетиш учун ҳужжат тўплаяпти ёки расмийлаштиряпти. 

Социологлар берган маълумотга қараганда, Россиядан кўчиб кетишни истайдиганларнинг катта қисмини ёшлар ташкил этади. 
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сибирдан Тожикистонга Россия жанговар вертолётлари олиб келинди

367 11:55 03.08.2021

Россия Афғонистон билан чегарадаги машғулотларда ҳарбийларини кўпайтирмоқда

394 17:05 02.08.2021

Жириновскийнинг ҳақоратли сўзлари Озарбайжонда норозилик уйғотди

1985 23:40 01.08.2021

Россияда замонавий ҳарбий самолёт ҳалокатга учради

767 10:05 01.08.2021

Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари иштирокида машғулотлар бошланди

401 09:55 31.07.2021

Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқариш бошланди

826 08:55 31.07.2021
« Орқага