Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Миллионлаб яманлик ёрдамдан маҳрум бўлиши мумкин

1238

БМТ Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ёрдамчиси Мартин Гриффитс гуманитар ёрдам лойиҳаларини молиялаштиришдаги муаммолар туфайли март ойида 8 миллион яманлик оч қолиши мумкинлигини маълум қилди.

“Гуманитар ёрдам ташкилотларининг пуллари шитоб билан тугаяпти ва ташкилотлар ҳаётларни асраб қолишга сабабчи бўладиган ёрдамларни тўхтатишга тўхтатишга мажбур бўлмоқда”, – деди у БМТ Хавфсизлик кенгашидаги нутқида. 

Яманда уруш ҳали ҳам давом этмоқда. Мартин Гриффитс тақдим этган маълумотга кўра, жорий йил январида 650 нафардан зиёд яманлик ё ҳалок бўлди, ёки яраланди, бу эса охирги уч йилдаги энг юқори кўрсаткичдир. 

Шунингдек, Гриффитс Яманга ёрдам йиғиш учун март ойида халқаро конференция ўтказилишини айтди. БМБ 2021 йилда халқаро донорлардан яманликлар учун сўраган сумманинг атиги 58 фоизини олган

БМТ вакиллари Ямандаги исёнчи ҳусийларнинг Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларига ҳужумлари туфайли низо назоратдан чиқиб кетиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда. 

Яманда етти йилдан бери давом этаётган уруш 233 мингдан зиёд кишининг ўлимига сабабчи бўлди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Измир соҳилларида 65 муҳожир қутқарилди, юзлаб муҳожирлар ҳибсга олинди

44 12:20 16.08.2022

Қирғизистонда биринчи “Халқ қурултойи” чақирилади

117 11:45 16.08.2022

Ғарбнинг буюклари пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида...  

300 11:15 16.08.2022

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

189 10:55 16.08.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

172 10:35 16.08.2022

Франция ғазнасидан миллионлаб пул ўғирлаган 4 нафар исроиллик ҳибсга олинди

172 10:10 16.08.2022
« Орқага