Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мингдан ошиқ эмланмаган ходим ишдан четлатилди

642

Сўнгги кунларда Тошкент шаҳрида коронавирусга чалиниш ҳолати кескин ортиб, беморлар сони 5 минг 600 нафарга етди. Бугунги кунда беморларнинг 3 минг 297 нафари стационар, 2 минг 216 нафари амбулатор шароитда даволанмоқда. Пойтахтимиздаги мавжуд вазиятни ҳисобга олиб, жорий йил 13 январдан туманларда тун-у кун фаолият кўрсатадиган 12 та ихтисослаштирилган махсус ковид поликлиникалари иш бошлади.

17 январь куни ишчи гуруҳлар томонидан Тошкент шаҳридаги 305 та тадбиркорлик субъекти ва 203 та бюджет ташкилотида текширувлар ўтказилди. Натижада тадбиркорлик субъектларининг 359 нафар, бюджет ташкилотларининг 885 нафар ходими вакцина олмагани аниқланди.

COVID-19 коронавирусига қарши вакцина олмаган 1 минг 44 нафар ходим вақтинчалик ишдан четлатилди, 200 нафарига жарималар қўлланилди, 1 та объектнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилди.

Бундан ташқари, Миллий гвардия томонидан Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган 65 та бозор, 31 та истироҳат боғи ва хиёбонлар, 46 та оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар, 22 та стадион ва спорт мажмуалари, 6 та йирик савдо маркази ва 131 та жомеъ масжидида фуқароларга карантин қоидаларига риоя қилиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди.

Мазкур чора-тадбирлар чоғида ушбу тарғибот ишлари пойтахтимиз аҳолиси ўртасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга қаратилгани таъкидланди. Шунингдек, барча фуқаролардан карантин талаблари ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Маймунчечакка қарши оммавий эмланадими? – ЖССТ хабари

361 08:43 24.05.2022

Вакциналашнинг асосчилари – мусулмон олимлар

1521 10:58 31.01.2022

Ўзбекистонда болаларни ҳам коронавирусга қарши эмлашга рухсат берилди

495 19:05 20.01.2022

Умра зиёратчилари қайси вакциналар билан эмланган бўлиши керак? 

2306 17:58 15.01.2022

Иш берувчилардан ходимларини коронавирусга қарши эмлашни таъминлаш сўралди

526 16:35 14.01.2022
« Орқага