Вақф хайрия жамоат фонди «Оби ҳаёт» акцияси доирасида, ҳомийлар ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикасининг олис туманларидаги, ичимлик суви танқис бўлган қишлоқ ва овулларда 71 та тоза ичимлик суви артезианларини қазиб чиқариб, аҳолига тақдим этди.
Натижада, ушбу ҳудудларда истиқомат қилаётган 60 мингдан зиёд аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди.
Эслатиб ўтамиз, Вақф фонди томонидан жорий йилнинг март ойи давомида 21 та артезианлар чиқарилиб фуқароларга топширилган эди.