Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Миср: бир генерал ўлими учун минглаб фуқаро ҳаво зарбаларига учради

3560

Сешанба куни Миср ҳарбий самолётлари ўлдирилган юқори лавозимдаги генералнинг ўлимига жавобан Шимолий Синайга ҳаво ҳужумларини уюштирди. Маҳаллий манбаларнинг «Ал Араби Ал Жадид»га маълум қилишича, қирувчи самолётлар Шайх Зувайд ва Рафаҳ ғарбини нишонга олган.

Ғазо билан чегарадаги Рафаҳ шаҳри Миср ҳарбийлари томонидан бутунлай вайрон қилинган, уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 50 дан ортиқ қишлоқ, 120 минг гектар яшил майдон вайрон бўлган ва 100 минг аҳоли кўчирилган. Манбаларга кўра, ҳукумат Синайдаги 600 минг бадавийлардан 300 мингдан ортиғини қувиб чиқарган. 20 мингдан ортиқ одам вафот этган ёки бедарак кетган.

Буларга қўшимча равишда Синайда кенг тарқалган болаларни ҳибсга олиш, қийноқ ва йўқолишлар – Мисрнинг террорга қарши уруши номидан содир бўлмоқда. Бироқ, Таҳрир институтининг 2018 йилдаги ҳисоботига кўра, Синайда борлиги тахмин қилинган атиги 1000 га яқин жангарига қарши ҳукумат олиб бораётган кампаниянинг номутаносиблигини билдиради.

Миср ҳарбийлари “Вилаят Синай”га қарши курашиш баҳонасида тинч аҳолига қарши бир қатор ҳуқуқбузарликларни амалга оширгани сабабли, битта бригада генералининг ўлимига жавобан охирги ҳаво ҳужумларида қанча одам ҳалок бўлиши номаълумлигича қолмоқда.

Миср армияси аскарлари ой бошида бир кишини чодирда яқин масофадан ўққа тутгани тасвирланган видеоси учун танқидга учраган эди. Яна бир видеода саҳро бўйлаб қочиб кетаётган қуролсиз одамнинг тепадан отиб ташлагани кўрсатилган. Бу видеолар Миср “халқаро ҳуқуққа бепарво” эканлигини билдиришини айтган Халқаро Амнистия ташкилоти тадқиқотчиси Филипп Лютер, Миср прокурорларини зудлик билан суддан ташқари қотилликлар бўйича мустақил тергов ўтказишга чақирган.

Бу Миср армияси судсиз қотилликда айбланган биринчи ҳолат эмас. 2017 йилда Human Rights Watch текшириши натижасида “Вилаят Синай”га қарши кампания олиб бораётган хавфсизлик кучлари ўн кишига қадар фуқарони судсиз қатл этгани кейин эса  қотилликни яшириш учун терроризмга қарши рейд сифатида кўрсатишганини аниқлаган.

Текширишда айтилишича, чодирдаги одамга ўқ узилган видеода аскар PEQ мўлжал фонари ўрнатилган М4 карабинини ишлатган. Бу ҳар иккиси ҳам АҚШда ишлаб чиқарилган жанговар қурол ҳисобланади. Маълум бўлишича, бу видеолар Миср ҳукумати инсон ҳуқуқларини қўпол  равишда бузаётган бир пайтда, нима учун АҚШ Мисрга йилига 1,3 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этмоқда, деган мунозаралар пайтида пайдо бўлган. Бироқ Байден маъмурияти шу ҳафтада АҚШ-Миср хавфсизлик алоқаларини қўллаб-қувватлашини билдирди. Юқори лавозимли  ҳукумат ва мудофаа расмийлари АҚШнинг Миср учун хавфсизлик ёрдами қанчалик муҳимлигини таъкидлашган.

АҚШ Мисрни минтақадаги барқарорликни сақлашдаги роли эвазига қўллаб-қувватлашини анчадан бери оқлаб келади. Шарҳловчилар таъкидлашларича, президент Абдулфаттоҳ Сисийнинг Исроил-Фаластин сулҳини таъминлашдаги роли Байденнинг эътиборини ўзига қаратди. Энди Миср президенти америкалик ҳамкасбини Синай минтақасида хавфсизликни таъминлашда қанчалик муҳимлигини оқлай олади.

Манба

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ал-Азҳар раҳбарига биринчи аёл маслаҳатчи тайинланди

406 12:40 22.09.2022

Мисрдаги буғдой захиралари ҳақида маълумот берилди

484 16:45 14.09.2022

Тоқаев Ал-Азҳар университети Олий имоми билан учрашди

574 17:40 13.09.2022

Миср туризм секторида Россия рублига ўтадими? – Миср банки жавоб берди

1585 18:50 12.09.2022

Мисрда маймунчечакнинг биринчи ҳолати аниқланди

262 14:40 08.09.2022

Мусулмонлар черковдаги ёнғиндан кейин насронийларга ёрдам бермоқда

411 09:26 30.08.2022
« Орқага