Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Миср: черков исломни ҳақорат қилган руҳонийдан воз кечди

2279

Миср православ қибтий черкови Ислом ва Муҳаммад алайҳиссаломга нисбатан камситувчи сўзларни айтган руҳонийдан воз кечди. Черков баёнотида унинг Закария Ботрос билан муносабатлари «18 йил олдин» узилганини айтди.

Шанба куни Ботроснинг Ислом ва пайғамбар алайҳиссаломни ҳақорат қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, бутун дунё мусулмонлари орасида норозилик уйғотди. 

Черков маъмурияти сўзларига кўра, «Ботрос Мисрда руҳоний бўлганида бир неча черковларда ишлаб юрган. У православ таълимотига мос келмайдиган таълимотларни киритди ... ва шунинг учун бир муддатга четлатилган».

Черков, у “бу таълимотларни тарқатгани” учун узр сўраганини, сўнг» Австралияга, кейин эса Буюк Британияга кўчиб ўтганини, у ерда унинг таълимотлари яна ноанъанавий деб қабул қилинганлигини« тушунтирди. Унинг қўшимча қилишича, бу вақт давомида черков унинг фикрларини тузатишга ҳаракат қилган.

Барча мусулмон биродарларга муҳаббат ва тўлиқ ҳурматни ифодалайдиган расмий баёнотда «ҳақорат ва туҳмат ҳақиқий насронийлик руҳига тўғри келмайди», дейилган.

Ижтимоий тармоқлардаги бир қанча фаоллар ва жамоат арбоблари руҳонийнинг “Миср насронийлари вакили” эмаслигини айтишган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Наполеон Бонапарт Исломга қандай муносабатда бўлган?

2394 18:05 23.01.2022

Мисрга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

1157 12:05 22.01.2022

Миср яна бир қўзғолон арафасида(ми?)..

1255 21:05 21.01.2022

Миср сайёҳлар учун янги қоидаларни жорий қилади

533 12:25 20.01.2022

«Тўрт соат самолёт ичида қолиб кетдик» – Қолдирилган рейс йўловчилари нимадан норози?

2115 19:04 12.01.2022

Ўзбекистон 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакатлардан бири – The Independent

368 17:30 04.01.2022
« Орқага