Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Миср: ҳукумат нарх ошишини танқид қилганларни озод қилади

423

Миср ҳукумати “ёлғон хабар тарқатгани” учун ҳибсга олинган уч мисрлик ёш ижтимоий медиа контент яратувчисини қўйиб юборди, улар сўнгги пайтларда нархларнинг ошишини масхара қилган видеони эфирга узатган, дея хабар беради Миср ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилоти.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миср ташаббус гуруҳи (EIPR) якшанба куни Давлат хавфсизлик прокуратураси шанба куни айбланувчини озод қилишга қарор қилганини айтган. У март ойида ТикТокда Мисрда озиқ-овқатнинг қиматлашганини масхара қилган видеони тарқатган. Видеода тиктокерлар рўзғор буюмларини чолғу асбобларига ўхшатиб чалиб, машҳур қўшиқ куйига кинояли сўзларни куйлашган эди.

Мисрда нархлар индекси 12,1 фоизга кўтарилиши сўнгги уч йилдаги энг юқори кўрсаткичдир. Бунга Марказий банкнинг миллий валюта курсини АҚШ долларига нисбатан 18 фоизга қадрсизлантириш қарори сабаб бўлган. Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳам дунё миқёсида озиқ-овқат ва ёқилғи нархининг ошишига олиб келди.

EIPR маълумотларига кўра, "Уч нафар йигит ўз ихтиёри билан Асют вилоятидаги давлат хавфсизлик штабига борган ва ҳибсга олинган. 18 ва 19 апрель кунлари Қоҳирада давлат хавфсизлиги бўйича Олий айблов хулосасида прокуратура уларни террорчилик гуруҳига қўшилиш ва ёлғон хабар тарқатишда айблаган".

Миср сиёсий маҳбусларни озод қилиш тўлқинига гувоҳ бўлди. Бироқ инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳамон Мисрдаги бундай маҳбуслар сони 60 минг атрофида эканини айтишади, бироқ буни президент Абдулфаттоҳ Сисий ҳукумати рад этмоқда.

Бундан ташқари, ўтган ҳафтада "Чегара билмас мухбирлар" 2022 йилги Жаҳон матбуот эркинлиги индексини эълон қилди. Миср 180 мамлакат ичида 168-ўринни эгаллаб, ўтган йилга нисбатан икки поғона пастлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

404 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

679 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

150 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

245 21:00 01.07.2022

Хотира

271 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

239 20:00 01.07.2022
« Орқага